UZ

Сўнгги янгиликлар

07:54Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия»  1 07:32Суперлига. Бугун "Нефтчи" Тошкентда меҳмон бўлади   5 06:30Қирол кубоги финал. "Ал Ҳилол" - "Ал Насср" 1:1 (Пенальтилар 5:4)  1 02:17"Ал Ҳилол" "Ал Насср"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, Қирол кубогини қўлга киритди!  25 00:55Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди  2 00:33"Боруссия Дортмунд" ҳам Лондонга етиб борди  2 00:20Антонио Конте А Серияда иш бошлайди (Фабрицио Романо)  2 00:05"Реал" Мбаппе учун "тарихий" таништирув маросимини ташкил қилмоқчи. Ушбу тадбир қачон ўтказилиши ҳам аниқ  0 23:35Веско Стешевич: "Дастлабки 25 дақиқаликни жуда ёмон ўтказдик"  1 23:16Февзи Давлетов: "Нимели ҳақида гапиришни истамайман. No comment"  9 23:00Миржалол Қосимов: "ФИФА кунларида тикланиб олиш учун вақтимиз бўлади"  4 22:39Улуғбек Боқиев: "Иван Бошкович учрашув якунланганидан сўнг қизил карточка олгани учун матбуот анжуманида иштирок этмаяпти. Вазиятларни якунлашда совуққонлик етишмади"  12 22:20Суперлига. ОКМК – "Металлург" 1:0. Highlights  0 22:07"Барселона" Фликни мавсум учун рўйхатдан ўтказолмайди  12 21:48Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистонни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3

Александр Гейнрих — ЦСКАдаги хотиралари, Аббос Файзуллаев, МТЖ ва Жаҳон чемпионати ҳақида Янгиликлар

Александр Гейнрих — ЦСКАдаги хотиралари, Аббос Файзуллаев, МТЖ ва Жаҳон чемпионати ҳақида

Ўзбекистонлик футболчи, "Пахтакор" тарбияланувчиси Аббос Файзуллаев эндиликда расман ЦСКА аъзоси ҳисобланади.

Сир эмаски, "армиячилар" сафида ўз вақтида бир неча нафар ҳамюртларимиз турли даврларда тўп тепишнган. Улардан бири таниқли футболимиз юлдузи, Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Александр Гейнрих сайтимизга Файзуллаевнинг ЦСКАга ўтишига муносабат билдирди. 


- 2002 йил "Пахтакор" сафида порлаб чиққан Гейнрих бир йил ўтиб ЦСКАда пайдо бўлди. Янги йил совғасини қандай қабул қилгансиз? ЦСКАдан қандай хотиралар қолган?

- ЦСКАдаги вақтларимни улкан тажриба орттирганман. Бу давр катта футболга кириб келишимда муҳим ўрин тутган. Ўша вақтда жуда ёш эдим. Қандай клубга келиб қолганимни тўлиқ тушунмасдим. Шунинг учун бўлса керак, тажриба ва тезлик етарли бўлмаган. Керакли кучим ҳам йўқ эди. Семакнинг майдонда қандай ишлашини кўрардим. Вагнер, Карвалью билан машғулотларда бирга ишлаб, базада яшар эдик. Ярошик билан бир хонада истиқомат қилганмиз. 

- Аббос Файзуллаевнинг ЦСКАга ўтиши қанчалик фойдали, деб ўйлайсиз? ЦСКА унинг учун трамполин бўлиши кимларга ва қандай омилларга боғлиқ?

- Аббос ЦСКАда ўзини кўрсатиши ва отилиб чиқиши кўп омилларга мос келиши керак. Тўғри унинг жуссаси кичкина. Кучи етарли эмас. Лекин биз юқори савияда ўйнаган кўплаб тезкор ва кичик футболчиларни биламиз. 

- Футболчи "Пахтакор" билан мавсум ўртасида хайрлашди ва Москва клубига бориб қўшилди. У вақтида қарор қабул қилдими ёки ҳали эрта эдими?

- Вақтлими ёки йўқ буни Аббос ҳал қилади. Агар у ўз кучига ишонса нима учун йўқ?

- Жаҳон чемпионати қуръаси бизга Эрон, Туркманистон, Гонгконг/Бутан каби жамоаларни тақдим қилди. Жаҳон чемпионатига чиқиш вақти келдими? Терма жамоа ҳақида сизнинг фикрларингиз қизиқ?

- Ўша вақт аллақачон келди. Мухлислар кутиб қолишди, биз жаҳон чемпионатига чиқишга мажбурмиз. Жонимизни тикиб бўлса ҳам, чиқишимиз керак. Мухлислар олдида қарздормиз. Мен Жаҳон чемпионатига чиқа олмадим ва шу сабаб мухлислар олдида қарздорман. Барча футбол мухлисларига салом йўллайман ва барчага омад тилайман. Мен энди терма  жамоа мухлиси сифатида қўллаб-қувватлайман. Омад. 

- Бугунги кунда нималар билан бандсиз? Қайси жамоада фаолият олиб боряпсиз?

- Тез орада барчасини билиб оласиз. 


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика