UZ

Сўнгги янгиликлар

09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  1 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  1 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  2 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  19 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  9 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  7 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  3 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4

Февзи Давлетов: "Нимели ҳақида гапиришни истамайман. No comment" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Нимели ҳақида гапиришни истамайман. No comment"

Суперлига 10-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Сўғдиёна" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида қатнашди

- Ўйин ҳақида

- Футболчи ва мухлисларн ғалаба билан табриклайман. Яхши ўйин бўлди. Рақиб ҳам яхши ҳаракат қилди. "Локомотив"га қарши кечган сўнги тўқнашувни ўрганиб чиқдик ва хатоларни тўғирладик. Тўпга эгалик қилиш ва кўпроқ ҳужумга ўтишни мақсад қилгандик. Ўз олдимизга қўйган вазифани яхши удалладик деб ўйлайман.

- Аввалги учрашувларда жамоа фақатгина бир бўлим яхши ўйнаётганидан нолиган эдингиз. Бугунги ўйинда жамоангиз икки бўлим ҳам яхши ҳаракат қилди. Жамоангиз намойиш этган ўйиндан қанчалик қониқдингиз?

- Иккинчи бўлимда ҳимоядан ҳужумга ўтишда жуда-жуда кўп хатоларга йўл қўйдик. "Локомотив"га қарши баҳсда нақд 14та кераксиз хатолар қилдик. Бугунги учрашувнинг 30-дақиқасида ҳам бундай хатолар қилдик. Рақиб ҳам бугун яхши ўйнади. Шунингдек, учрашувга тайёргарлик кўриш учун бир кун камроқ вақтимиз бор эди.

- "Сўғдиёна" жамоаси кучли ҳужумчиларга эга эканлигини биламиз. Сўнги ўйинларда кўп гол ураётган Люпче Дориевни зарарсизлантириш режасини тузиб чиққан эдингизми?

- Дориев қайси футболчимизнинг зонасида пайдо бўлса, ўша футболчи унга қарши ўйнаши кераклигини айтгандим. Қўшимча режа ва персонал ҳимоя бўйича ҳеч қандай режамиз йўқ эди. Ким унга яқинроқ бўлса, ўша футболчи уни ёпиши керак. Биз ўзимизнинг ўйинмизни яхшилашимиз керак. Рақиб футболчилари ҳақида ўйлашга вақт йўқ.

- Силванус Нимели бугун қайдномадан жой олмади. Бунга сабаб нима? У жамоадан кетади деган хабарлар қанчалик рост?

- No comment. Кейинроқ расмий маълумот берамиз. Жамоамизнинг матбуот хизмати яқин орада тўлиқ маълумот беради.




Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика