UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  0 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  0 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  0 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  2 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  0 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  0 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  4 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  2 11:28ОЧЛ 2да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади  5 10:46"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" "Ювентус" футболчиси учун курашмоқчи  0 10:18Marca: ФИФА Винисиус ва Престианни воқеасидан кейин футболга янги қоида киритиши мумкин  11 09:49ФИФА Фаластинда футболни ривожлантириш учун катта миқдрода пул ажратади  7 09:21"Атлетико"нинг асосий юлдузи Жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтади  14

Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа" Янгиликлар

Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"

Ўзбекистон Суперлигасининг 28-туридан ўрин олган "Хоразм" — "Сўғдиёна" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Александр Ежов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, барчаси режамиз бўйича кетаётганди. Устунликни қўлга олишга, вазиятлар яратишга ҳаракат қилдик. Лекин қизил карточка бу режаларга бироз путур етказди. Якуний натижа мағлубият бўлди",- дейди Александр Ежов. 

- Илк дақиқалардан ҳужумчисиз ўйнаш тактик қарор эдими?

- Агар футбол кўрган бўлсангиз бизда Темурбек Исмаилов ҳужумчи ролида ҳаракат қилди. Бунга қадар ҳам у шу позицияда тўп тепган ва гол урган. Мурод Бобожоновда жароҳат бор эди, у биз билан сафарга ҳам бормаганди. Жисмоний тарафлама тайёр эмасди. Ўйиндан олдин у билан гаплашдик, чунки 10 кунга яқин тикланиш жараёнида эди. 

- Ҳаким Фузайловга нима бўлди?

- У шу ерда бўлиши керак эди, лекин соғлиғини даволамоқда. Ўйлайманки, кейинги ўйинларда мураббий ўз ўрнида бўлади. Хоразмлик мухлислардан узр сўраб қоламан. Улар бизни доим қўллаб-қувватламоқда. Қўлимизни пастга туширмаймиз, охиригача курашамиз. "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа. Бу ерда элита учун инфратузилма бор. Албатта, биринчи йил қийин бўляпти. Йигитлар 10 киши қолиб ҳам охиригача ўйнашди, голли вазиятлар яратишди.  Лекин тўп рақиб дарвозасига кирмади. Ишқибозларга яна бир бор қийин даврда олқишлаб туришаётгани учун миннатдорчилик билдираман. Олдимизда турган вазифани бажаришга бор кучимизни ишга соламиз. Тўғри, биз Суперлигада тўғридан-тўғри қолишни истагандик. Плей-оффни режалашатирмагандик. Суперлигада ҳеч бир рақибга шунчаки енгилмадик. Биз биринчи навбатда бу жамоани кучлилар сафида қолиб қолишимиз керак.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика