UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  19 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  7 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  23 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  34 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  41

Александр Ежов: "Қизил карточка барча режаларимизни ўзгартириб юборди" Янгиликлар

Александр Ежов: "Қизил карточка барча режаларимизни ўзгартириб юборди"

Про лиганинг 8-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Олимпик" (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Александр Ежов ўз фикрларини билдирди.




"Жуда оғир ўйин бўлди. "Олимпик" бутун мамлакатдан келган яхши ёш футболчилардан иборат жамоа. Ушбу жамоа мураббийи Тимур Кападзе "Манчестер Сити" услубида ишлашини биламан.

Афсуски биринчи таймда қизил карточка олдик. Кетма-кет иккинчи ўйин ўз майдонимизда камчиликда ўйнаб ютқазмаяпмиз. Йигитларга характер намойиш этишгани учун раҳмат айтаман.

Қизил карточка барча режаларимизни ўзгартириб юборди. Аммо такрорлайман йигитларимиз охиригача курашишди. Бундан ташқари мухлисларга ҳам раҳмат айтаман.

"Хоразм"да муҳит ва тартиб-интизом яхши ҳолатда. Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ.

"Бухоро" билан ўйиндан кейин мухлислар келишди ва ўз фикрларини билдиришди. Мухлисларга вазиятни тушунтирдик ва барчаси жойида. Улар билан ўзаро тил топишдик. Бугун сўнгги сонияга қадар мухлислар бизни қўллаб туришди. Барчаси жойида", - дейди Александр Ежов.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика