UZ

Сўнгги янгиликлар

22:34Энсо Фернандес "Челси"дан маошини оширишни талаб қилмоқда  0 22:07Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Ўринбоев жароҳатдан сўнг илк бор майдонга қайтди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Лидс"ни тор-мор этди  6 21:45"Леванте" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 21:42"Челси" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  2 21:35БАА Президенти кубоги. "Дибба" "Ал Айн"га мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди, Абдуллаев танаффусда ўйинга қўшилди  0 21:30Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Ризеспор" билан дуранг ўйнади, Шомуродовдан навбатдаги гол  32 21:03“Истиқлол”: Машарипов операция қилинди  8 20:57ОПЛ. "Сабаҳ"дан навбатдаги ғалаба, Раҳмоналиевда эса 90 дақиқа  1 20:02Эътибордан четда қолган йиғин ва МТЖдаги янги шахслар ҳақида  8 19:33Ироқ юлдузлар лигаси. Ўзбек дербисида дуранг  0 19:05Бугунги ўйинлар: "Арсенал", "Барса" сафарда, “Челси”, "Ливерпуль" уйда ва бошқалар  1 18:35Назорат ўйини. “Дўстлик” ва “Олимпик Mobiuz” ўртасидаги ўйинда 10 та гол урилди  1 17:31"Атлетико" "Ал Ҳилол" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:20Бензема Европага қайтиш ёки МЛСга йўл олиш ҳақида ўйламоқда. Ҳужумчи "Ал Иттиҳод"нинг янги шартнома бўйича таклифини ҳақоратли деб топди  2

«Ал Жайиш» ўз уйида мағлуб бўлди Янгиликлар

«Ал Жайиш» ўз уйида мағлуб бўлди

«Насаф»нинг ОЧЛ-2014 плей-офф босқичидаги рақиби Қатарнинг “Ал-Жайиш” жамоаси ҚЮЛсининг 15-тури учрашувини ўз майдонида “Лахвия” жамоасига қарши ўтказди.
Учрашувда "Лахвия" жамоаси ғалаба қозонди.

“Ал-Жайиш” жамоаси навбатдаги турни ҳам ўз майдонида ўтказди, улар бугун ҚЮЛ турнир жадвалининг 25 очко билан 2-ўрнини банд этиб турган “Лахвия” жамоасини қабул қилишди. Эслатиб ўтамиз, “Ал-Жайиш” жамоаси 14-турдан кейин, 24 очко тўплаб, 3-ўринни банд этиб турибди.

Учрашув биринчи бўлими 11-дақиқасида “Лахвия” жамоаси аъзоси Ахмад Одил учрашувдаги ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Кескин ва курашларга бой учрашувнинг 31-дақиқасида “Ал-Жайиш” жамоаси майдонда 10 киши бўлиб қолишди, жамоанинг ярим ҳимоячиси Муҳаммад Абдулла Матнанини учрашув ҳаками майдондан четлатди. Биринчи бўлим ана шу ҳисобда ниҳоясига етди.

Иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасида майдон эгалари учрашувдаги ҳисобни тенглаштиришга эришдилар, ушбу голга ҳужумчи Муҳаммад Мунтари муаллифлик қилди.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларига келиб, “Лахвия” жамоаси ҳисобда яна олдинга ўтиб олди, 85-дақиқада меҳмон жамоа ўйинчиси Юсуф Мсаҳи жамоасининг иккинчи голини киритди. Учрашув ана шу ҳисобда ўз якунига етди. Шундай қилиб, "Ал-Жайиш" жамоаси кетма кет иккинчи марта ўз майдонида бир хил ҳисоб билан яна мағлубиятга учради.

14.01.2014. ҚЮЛ, 15-тур. Доха шаҳри. Абдулла Бин Халифа стадиони

“Ал-Жайиш” – “Лахвия” 1:2 (0:1)

Голлар: Ахмад Одил, 11 - 0:1, Муҳаммад Мунтари, 59 – 1:1, Юсуф Мсаҳи, 85-1:2

“Ал-Жайиш”: 92.Сауд Ал-Хотир, 4.Андерсон Виера Мартинс, 7.Весам Ризиқ Абдулмажид, 8.Юсуф Муфтаҳ, 12.Мажид Муҳаммад Хасан, 14.Муҳаммад Абдулла Матнани, 37.Сеул Ки Го, 18.Муҳаммад Саид, 20.Вагнер Ренан Риберо (Рами Фаёз), 21.Ал  Санад, 29.Муҳаммад Мунтари (Холид Абдул Рауф) .

Заҳирадагилар: 33.Ахмад Абунара, 3.Абдулла Айеш Муҳаммад, 5.Муҳаммад Ахмад Жабри, 6.Рами Фаёз, 10.Кембо Экоко, 11.Дияб Хасан Алинаби, Холид Абдул Рауф.

Огоҳлантиришлар: Мухаммад Муса (Лахвия) – 25; Мажид Мухаммад Хасан – 26;

Четлатиш: Муҳаммад Абдулла Матнани (Ал-Жайиш) – 31.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика