UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  1 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  2 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  40 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  6 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  6 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  10 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  8 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  18

Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди" Янгиликлар

Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"

Суперлиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қизилқум" (1:0) учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил қилинди.

Унда меҳмонлар устози Акмал Рустамов фикрларини билдирди.

"Ўйин жуда вазиятларга бой бўлди, "Насаф" билан учрашувдан сўнг бу баҳсга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Қайси жамоа гол урса ютиб кетарди. Биринчи бўлимда 2-3 та голга тортадиган вазият яратдик. Охирги зарбани беришда оқсаяпмиз. Тақдир шу экан омад Наманганга кулиб боқди. Битта гол уриб ғалабани илиб кетди",-  дейди Акмал Рустамов.

- "Қизилқум" охирги ўйинларда яхши ўйнамоқда. Лекин руҳий факторми, биринчи ва иккинчи бўлимдаги  жамоада фарқ бўлди...

- Бу гапингизга қўшилмаган бўлардим. Жамоа руҳан яхши ҳолатда. Ўйиндан кейин оралиқ кам, йўл ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Биринчи бўлимдаги вазиятларни голга айлантирганимизда 1:0 ютишимиз мумкин эди. Омад "Навбаҳор" томонида бўлди.

- Ўзгартиришлар ўзини қанчалик оқлади?

- Ўзгаришларни айтсам, Никола Кумбурович ва Илҳом Ваҳобов жароҳат олган. Улар тиклангунга қадар ўзимизнинг ёшларга қўрқмасдан имконият берамиз. Мана шундай ўйинларда ўзларини кўрсатса, кейинчалик ҳам асосий таркибда ўринларини топиб кетишади. 

- Легионерлардан қанчалик қониқдингиз?

- 3 нафар легионеримиз майдонда эди. Мен иккинчи бўлимда чарчоқ аломатини кўрдим. Умуман олганда қониқдим. Нафақат уларга балки ҳамма йигитларга раҳмат айтмоқчиман.

- "Навбаҳор"да мураббий ўзгариши режаларингизга қанчалик таъсир қилди?

- Бу табиий ҳолат. Футболда биринчи мураббий кетса, иккинчиси келади. Биз ўз ўйинимизни ўйнашимиз керак эди. Бунга мураббийнинг алоқаси бор ёки йўқ дея олмайман.

- Бу йилги чемпионлик кимга насиб қилиши мумкин?

- Ҳозир айтиш қийин. Олдинда 8 та тур бор. "Насаф" 2 та фронтда жанг олиб боряпти, уларга осон бўлмайди. "Нефтчи"да эса юклама камроқ. Шу боис аввалдан гапириш нотўғри бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика