UZ

Сўнгги янгиликлар

08:46"Нефтчи" "Насаф"нинг яна бир футболчисига қизиқиш билдирмоқда  4 08:18Кечаги учрашувда "Арсенал"нинг икки нафар футболчиси жароҳат олди  0 07:50Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" гуруҳдаги сўнгги учрашувида майдонга тушади  3 07:23Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 02:40А Серия. "Наполи" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  3 01:34Элдор Шомуродов: "Иккинчи марта яхши ўйин кўрсатган учрашувда ютқаздик"  5 01:25Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" — "Бешиктош" 2:3  2 00:55Эден Азар: "Ла Лига АПЛдан кўра техникага бой. "Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа ишлаш керак"  0 00:55Нури Шаҳин: "1 очкога лойиқ эдик"  3 00:02Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўртасидаги Истанбул дербиси тақдирини 90+6 дақиқада киритилган гол ҳал қилди  48 23:45Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим"  1 23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  4 23:28Англия кубоги. Сенсация қайд этилмади, "Арсенал" учинчи дивизион жамоасини тор-мор келтирди  4 22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  1 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  91

Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди" Янгиликлар

Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"

Суперлига 22-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг навоийликлар бош мураббийи Акмал Рустамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ўйинни жуда яхши ўтказдик. Ҳамма футболчиларга борларини беришгани учун раҳмат айтаман. Биз жиддий ҳозирлик кўргандик. Вазиятлар бўлди, агар фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўларди. Бу - футбол, кимдир ютади, кимдир ютқазади.

Жамоамиз иштирокидаги учрашувларда энг оғриқли нуқта деб бемалол айтсам бўлади, мана нечанчи ўйиндирки ҳакамлардан азият чекяпмиз. Ҳакамларни деб очко йўқотяпмиз. Бугунги учрашувни олайлик, биринчи таймнинг ўзида тўп рақиб футболчиси қўлига икки марта тегди. Ҳакамни ВАРни эшитиб ҳам тегмади деб ҳисоблаяпти. Мен умуман тушунмай қолдим.

90-дақиқада юз берган ҳолатни олайлик, ҳакам худди шу вазиятни кутгандек йўл тутди. Ҳакам нимадир қоида бузилишини атайин кутди. Юқори ташкилотдагилардан жамоамиз иштирокидаги ўйинларда ҳакамликни кўриб чиқишларини сўрайман. Футболчиларимиз 90 дақиқа тинмай ҳаракат қиляпти, лекин ҳакамнинг хатосини деб ютқазиб қўйяпмиз. Бу ҳакам (Иброҳим Исмоилов) "Андижон" билан ўйинда голимизни ҳисобламаганди, ОКМК билан баҳсда эса пенальти бермаган. Ҳозир яна шу ишини қиляпти. "Насаф"га ёрдам керак эмас. Улар чемпион жамоа. Лекин барибир ёрдам беряпти.

- Бозоровнинг бугунги баҳсда ҳаракатлари ҳақида

- Биз ҳаммага бирин-кетин имкон беряпмиз. Бозоров бугун яхши ҳаракат қилди. Унда олдинга ўсиш бор. Пенальти бўлган вазиятни кўрдингиз, ҳакамга ВАРга мурожаат қилишни хоҳламади ҳам. Бирданига ўзи қарор чиқарди. Ўша пайт футболчимизга нисбатан қоида бузилганди, лекин ҳакам индамади. Бозоровнинг ўйинига келадиган бўлсак, унинг ҳаракатларидан қониқдим.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика