UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41"Челси" италиялик мутахассисга уч йиллик шартнома таклиф қилди  2 12:17Де Брюйненинг "Манчестер Сити"даги келажаки маълум бўлди  1 11:50Тиагу Алькантара "Барселона"га қайтиши мумкин?  1 11:21"Ман Сити" ва МЮ Англия суперкубоги соврини учун қачон ўйнайди?  0 10:52ОКМКнинг "Нефтчи" билан ўйин учун қайдномаси маълум  0 10:04ОЧЛ. "Ал Айн" биринчи ва охирги чемпион  9 09:45"Пахтакор" ва "Қизилқум" муроса кўчасини танлаган учрашувдан галерея  2 09:09Футзал. Бугун Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади   5 08:48"Нефтчи" Фарғонада 8 йилдан бери ОКМКни мағлуб эта олмаяпти. Левченко Қосимовни сўнгги бор қачон ютган?  6 08:10"Қизилқум" 14 йилдан сўнг "Пахтакор"дан Тошкентда очко олди   9 07:45Франция кубоги финал. "Лион" - ПСЖ 1:2   0 07:40Англия кубоги финал. "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" 1:2   2 07:32Суперлига. "Бунёдкор" "Сўғдиёна"га қарши. Фарғонада ёнадиган ўйин бор   8 07:25ОФК Чемпионлар лигаси финал. "Ал Айн" - "Йокогама Маринос" 5:1   4 07:20УЕФА аёллар Чемпионлар лигаси финали. "Барселона" - "Лион" 2:0   13

Акбар Тўраев: "Андижон" устидан қозонилган ғалаба навбатдаги учрашувларда бизга катта мотивация беришига ишонаман" Янгиликлар

Акбар Тўраев: "Андижон" устидан қозонилган ғалаба навбатдаги учрашувларда бизга катта мотивация беришига ишонаман"

Термизнинг "Сурхон" жамоаси ўз майдонидаги ноҳуш серияга 22-турдан "Андижон" билан ўйинда барҳам берди.

Гап шундаки ушбу турга қадар Равшан Ҳайдаров шогирдлари қаторасига 10та турдан бери ўз майдонларида ғалаба қозона олмаётганди. Ушбу учрашувда ғалаба тўпини Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров киритган бўлсада, дарвозабон Акбар Тўраев жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Биз эса ўйиндан сўнг маҳоратли кипернинг фикрларига қулоқ тутдик.

"Сурхон"даги айни пайтдаги вазият ҳақида

Бутун дунёда пандемия ҳукум сурмоқда. Очколарни йўқотишимизда карантин катта рол ўйнади деб ўйлайман. Чунки, керакли паллада машғулотларни қила олмадик. Шунингдек мураббийлар алмашинуви ўз сўзини айтди десам тўғри бўлади. Кўрган бўлсангиз ҳеч бир баҳсда ўйин томонлама мағлуб бўлмадик. Қаердадир хатолар панд берди, яна қаердадир омад биздан очиқчасига юз ўгирди. 

Маош ва қарздорликлар

Қарздорликлар секин-аста ижобий ҳал қилинишини раҳбариятимиз ваъда берди. 

"Андижон" билан ўйиндаги ғалаба ҳақида

Ушбу ғалаба навбатдаги учрашувларда бизга катта мотивация беришига ишонаман. 


Ўз майдонидаги ғалабасиз серия сабаби

Юқорида таъкидлаганимдек машғулотлар ўтказиш, жамоанинг жисмоний ҳолатини бир маромида ушлаб туриш қийин бўлди. 

Акбар Тўраевнинг ўйинида нима учун барқарорсизлик юзага келди?

Жароҳатлар қийнаб юборди. Алам қиладиган жиҳати йўқ жойдан машғулотларда ҳам жароҳат орттириб олдим. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Худо хоҳласа аввалги мавқеимга қайтишга ҳаракат қиламан. Мақсадим миллий терма жамоага қайтиш. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз. Кубокни қўлга киритиш зиммамизга юклатилган!

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика