UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  0 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  1 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  4 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  7 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  2 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  4 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  7 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  1 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0

Аҳмаджон Мусаев: "Хорватияга қарши ўйинда ғалаба учун ўйнаймиз" Янгиликлар

Аҳмаджон Мусаев: "Хорватияга қарши ўйинда ғалаба учун ўйнаймиз"

Ўзбекистон ва Хорватия терма жамоалари учрашувидан олдинги матбуот анжумани "Отатурк" стадиони анжуманлар залида ўтказилди.
Унинг иккинчи қисмида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси устози Аҳмаджон Мусаев иштирок этди.

“Ўзбекистон Хорватия билан биринчи марта тўқнаш келяпти. Бу жуда яхши. Осиё футболи ривожланиб боряпти. Европа терма жамоасига қарши жаҳон чемпионатида майдонга тушишимиздан хурсандман”, - дейди Аҳмаджон Мусаев.

- Хорватия биринчи ўйинда қўпол ҳаракат қилди. Бу бизга муаммо туғдирмайдими?

- Уларни қўпол ўйнади деб айтмаган бўлардим. Улар Уругвайни дастлабки дақиқалардан прессингга олишди. Хорватлар биринчи дақиқадаёқ қўполлик ишлатиб, сариқ карточка олишди. Шундан хорватларнинг баҳсга жиддий тайёргарлик кўргани сезилиб турганди. Уругвай яхши жамоа, лекин Хорватиянинг бундай курашга киришиши уларни чалғитиб қўйди.

- Искандеров биринчи ўйинда тўпни кўпроқ ўзида сақлаб қолди. Бу борада унга кўрсатма берилдими?

- Ўша ўйин вақтида ҳаво жуда иссиқ эди. Шу сабабли тўпни кўпроқ ушлаш зарар қилмайди. Лекин Жамшид тўпни ўзида ушлаб турганда бундан хавотирга тушмасаям бўлади. У рақибни алдаб ўтиши мумкин.

- Жамоанинг жангчилик характери қандай? Эртанги ғалаба бизни гуруҳдан олиб чиқиши мумкин.

- Йигитлар ҳамиша курашишга шай ҳолатда. Улар ҳеч кимдан чўчишмайди. Футболчиларни шунга ўргатиб келаман. Ўйин бошланишида ҳисоб 0:0 бўлади. Демак, 90 дақиқа ким яхшироқ ҳаракат қилса, ўша жамоа ғалаба қозонади.

- Хорватия билан ўйинда асосий эътибор ҳужумга қаратиладими? Биз одатда биринчи жамоа ролида яхшироқ ўйнаяпмиз.

- Нимчорак финалга бизни эртанги дуранг ҳам олиб чиқиши мумкин. Лекин биз тўпни сақлаб турсак, ҳужумга ўтамиз. Аксинча ҳолатда ҳимояланамиз. Бошқа нарсаларни ҳозир айтиб ўтишим тўғри бўлмас.

- Хорватияга қарши янада яхшироқ ўйин кўрамизми?
- Албатта, шунга интиламиз. Ўйин кечроқ вақтда бошланади. Бу эса бизга имконият беради. Янги Зеландия билан учрашувда иссиқ ҳаво туфайли катта қийинчиликка дуч келдик. Биз ғалаба учун ўйнаймиз. Балки, рақиб дуранг мақсадида шунчаки туриши мумкиндир. Биз асло бундай қилмаймиз.
 

Беҳзод Назаров ёзиб олди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика