UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  16 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  1 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  29 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  8 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  8

АГМК эртагаёқ тарихий натижани кафолатлаши мумкин! Янгиликлар

АГМК эртагаёқ тарихий натижани кафолатлаши мумкин!

Олмалиқликлар эртанги 24-тур доирасидаги ўйинларда "Локомотив" ҳамда "Сўғдиёна" мухлиси ва қўшимчасига "Пахтакор"нинг ҳам ғалабасидан манфаатдор бўлишади.

АГМК жорий мавсум илк бор Ўзбекистон чемпионати совриндори бўлиши мумкин. Бу воқеа эртагаёқ содир бўлиши учун "Локомотив" "Қўқон-1912"ни ва "Сўғдиёна" "Бунёдкор"ни мағлуб этиши талаб этилади. Агарда "темирйўлчилар" ва жиззахликлар эртага ғалаба қозонса, унда АГМК муддатидан аввал чемпионат совриндори (бронза ёки кумуш медал) бўлиши таъминланади.

Шунингдек, Қаршида кечадиган турнинг марказий ўйини: "Насаф" - "Пахтакор" учрашувида АГМКга Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор"нинг ғалабаси зарур. Шунда олмалиқликлар нафақат бронза медаллари учун, балки кумуш медалига эгалик қилиш учун ҳам яхшигина имкониятни сақлаб қолади.

Ҳозирча АГМК ва "Насаф" ўртасидаги фарқ бир очкони ташкил қилади. "Насаф" эса тур ўйинини эртага Қаршида "Пахтакор"га қарши ўтказади.

Чемпионат тугашига эса яна 2 тур мавжуд. АГМК 25-турда Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлса, охирги ўйинни Олмалиқда "Бухоро"га қарши ўтказади. "Насаф" эса "Пахтакор" билан ўйиндан ташқари яна икки Тошкент клуби "Бунёдкор" (сафарда) ҳамда "Локомотив" (уйда) билан баҳс олиб боради.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика