UZ

Сўнгги янгиликлар

18:29ФИНАЛгача...  6 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 18:05Про лига. "Шўртан" — "Хоразм" 1:0. Жонли эфирни томоша қилиш  1 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  19 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  4 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  15 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  1 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  8 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  10 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  4

АГМК бош директори Баҳодир Мирзаев: "Энг муҳими мавсумни ғалаба билан бошлаш" Янгиликлар

АГМК бош директори Баҳодир Мирзаев: "Энг муҳими мавсумни ғалаба билан бошлаш"

АГМК жамоаси қуръа якунларига кўра дастлабки турни Тошкентда "Сурхон"га қарши ўтказади. Ушбу жараён ҳақида АГМК бош директори Баҳодир Мирзаев фикрларини билдирди.

"Қуръа АГМК учун яхши ўтди, деб ўйлайман. Мавсум давомида ҳар бир жамоага қарши уй-сафар тизимида ўйнаймиз. Биринчи турда "Сурхон"га қарши ўйинни "Пахтакор" стадионида ўтказамиз. Катта эҳтимол билан "Бунёдкор" билан баҳс ҳам шу аренада бўлади. Бу пайтда "Бунёдкор" стадионида U-20 Осиё кубоги ўтади. Учинчи турга келиб Осиё кубоги гуруҳ босқичи, чорак финал ўйинлари якунланиб ярим финал баҳслари бошланади. Натижада "Жар" стадиони бўшайди. Мазкур аренада АГМК мезбон сифатида "Олимпик"ка қарши ўйнайди. Умуман дастлабки турларда яхши рақиблар тушди. Кетма-кет рақобатчилар билан ўйнамаяпмиз. Тенг тақсимланган ҳолатда келди. Мавсумни чиройли ва муҳим ғалаба билан бошлаш истагидамиз. Чунки бу турлардаги ғалабалар мақсад сари жиддий интилишда футболчиларга далда бўлади. 

"Сурхон"га келсак, улар янгидан шаклланяпти. Бу жамоа ҳақида нафақат менда, бошқаларда ҳам тўлиқ тасаввур бўлмаса керак, деб ўйлайман. "Сурхон" "Олимпик" йўлидан бориб ёшларга эътибор қаратмоқда. Термизликлар биз каби янги мавсумга Анталияда тайёргарлик кўрмоқда. Уларни ўйинларини кузатамиз. Мураббийлар томонидан ўрганилади. Энг муҳими стартни ғалаба билан бошлаш. Қолган натижаларни тайёргарлигимиз, кўрсатадиган ўйинимиздан келиб чиқиб билиб оламиз", - дейди Баҳодир Мирзаев.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика