UZ

Сўнгги янгиликлар

17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  1 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  1 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  4 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3

Африка Миллатлар Кубоги-2019. Сенегал Кенияни, Жазоир эса Танзанияни йирик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

Африка Миллатлар Кубоги-2019. Сенегал Кенияни, Жазоир эса Танзанияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Мисрда давом этаётган Африка миллатлар Кубоги-2019нинг сўнгги тури доирасида "C" квартетида учрашувлар ўтказилди.

Сенегал термаси Кения устидан йирик ғалабага эришган бўлса. Жазоир ҳам худди Сенегал сингари Танзанияни йирик ҳисобда таслим қилди. Демак, ушбу гуруҳдан нимчорак финалга Жазоир пешқадам сифатида, Сенегал эса иккинчи ўрин билан йўл олди. Учинчи поғонадаги Кенияда назарий жиҳатдан оз бўлса ҳам имконият бор. Бироқ,  Танзания худди, Бурунди, Зимбабве ҳамда Намибия термалари каби мусобақа билан муддатидан олдин хайрлашди. 


Кения – Сенегал 0:3

«30 June Air Defence Stadium»

Голлар: 0:1 – 63 Сарр, 0:2 – 71 Мане, 0:3 – 78, пенальти Мане.

Амалга оширилмаган пенальти:  Мане, 29

Кения – Матаси, Ума, Муҳаммад, Окуму, Одиамбо (Авире, 75), Омоло, Отьено, Масика (Очиенг, 81), Ваньяма, Хамис, Олунга.

Сенегал – Гомис, Гассама, Сисс, Кулибали, Куяте, Ндиайе, Севе, Сарр, Гуйе (Диатта, 80), Мане, Ньянг (Конате, 75).

Огоҳлантиришлар: Отьено (10), Масика (57), Мане (60), Окуму (68).

Четлатиш: Отьено (76).


Танзания – Жазоир 0:3

«Cairo Military Production Stadium»

Голлар: 0:1 – 34 Слимани, 0:2 – 39 Уна, 0:3 – 45 Уна.

Танзания – Мната, Мвантика (Мао, 52), Ҳусайн, Рамадан, Ньони, Яхё, Мтони, Салум (Бокко, 85), Мусо (Юсуф, 46), Саматта, Мсува.

Жазоир – Мболи, Аллиш, Зеффан, Тахрат, Бенносир (Гедиура, 57), Фарес, Уна (Маҳрез, 74), Абед (Бунежа, 79), Будауи, Слимани, Делор.

Огоҳлантиришлар: Юсуф (47), Будауи (74), Аллиш (77).


P.S. Аввалроқ, “A”“B” ҳамда “D” гуруҳларида ҳам сўнгги тур баҳслари ўтказилганди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика