

Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати маълум қилди.
"Самарқанднинг "Динамо" клуби раҳбариятида ўзгариш содир бўлди.
Бунгача клуб директори сифатида фаолият юритиб келган Дилшод Шарофутдинов ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига директор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Шуҳрат Рўзиев тайинланди", – дейилади хабарда.
Аввалроқ "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирган эди.



