Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди
11 дек 2025 13:35
Янгиликлар
Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди
"Динамо" Суперлига-2025 якунига кўра шартномаси якунига етаётган жамоа етакчиларини ўз сафида қолдиришни ва 2026 йилги мавсум олдидан таркибини кучайтиришни режалаштирган.
"Якунланган мавсумда "Динамо" шарафини муносиб ҳимоя қилиб, жамоа сардорига айланган Анвар Ҳожимирзаев 2026 йилни ҳам Самарқанд жамоаси сафида ўтказади. Сўнгги икки мавсумдан буён жамоамизнинг Суперлигадаги энг яхши тўпурари бўлиб келаётган ҳужумчи билан якунига етаётган амалдаги келишув 2026 йилнинг охиригача узайтирилганини мамнуният билан эълон қиламиз", – дейилади хабарда.
31 ёшли форвард 32 ўйинда 10 та гол урди ва 6 та голга ассистентлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар
Сенга тарбия берган Ота Онанга Минг Рахмат Анваржон. Узбекистон термасига лойик Футболчи Анваржон.