

"Якунланган мавсумда "Динамо" шарафини муносиб ҳимоя қилиб, жамоа сардорига айланган Анвар Ҳожимирзаев 2026 йилни ҳам Самарқанд жамоаси сафида ўтказади. Сўнгги икки мавсумдан буён жамоамизнинг Суперлигадаги энг яхши тўпурари бўлиб келаётган ҳужумчи билан якунига етаётган амалдаги келишув 2026 йилнинг охиригача узайтирилганини мамнуният билан эълон қиламиз", – дейилади хабарда.

31 ёшли форвард 32 ўйинда 10 та гол урди ва 6 та голга ассистентлик қилди.



