Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади
11 дек 2025 11:43
Янгиликлар
Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади
Микель Артета "Арсенал" ҳимоячиси Кристиан Москера жароҳатланганини маълум қилди.
Бош мураббийнинг айтишича, Москера жароҳати туфайли бир неча ҳафтага сафдан чиққан.
"Афсуски, у бир неча ҳафтага сафдан чиқди. Бу кутганимиздан анча жиддийроқ, у оғриқ сезмоқда, шу боис бир неча ҳафта ўйнай олмайди", – деди Артета.

Москера "Брентфорд"га қарши учрашувда (2:0) жароҳат олган. 21 ёшли ўйинчи жорий мавсум барча турнирларда 16 ўйинда майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар