AFE Испания чемпионати тўхтатилишини тасдиқлади
08 май 2015 10:18
Янгиликлар
AFE Испания чемпионати тўхтатилишини тасдиқлади
Бу ҳақда AFE президенти Луис Рубиалес маълум қилди.
"Футболчилар турнир тўхтатилишига рози. Бу кучимизни намойиш этиш эмас, биз ўз ҳуқуқимизни ҳимоя қиляпмиз" - дейди Рубиалес.
Футболчилар телетрансляция ҳуқуқидан тушган маблағларнинг тақсимланишидан норози. Испания ҳукумати қабул қилган янги қонунга кўра, тушган даромаднинг 90%ни юқори лига ва 10%ни иккинчи лига вакилларига бўлиб берилади.
Испания футбол федерациясининг (RFEF) таъкидлашича, ҳукумат томонидан маслаҳат ишлари ўтказилмаган. Касаба уюшмаси қуйи лигаларнинг қизиқиши ҳисобга олинишини талаб қилмоқда. Агар томонлар келишувга эриша олмаса 16 майдан Испаниядаги барча чемпионатлар тўхтатилади. Демак, Примеронинг сўнгги икки тури ҳамда "Атлетик" ва "Барселона" ўртасидаги Испания Кубоги финали ҳам ўтказилмаслиги мумкин.
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар