UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  0 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  8 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  6 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  2 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  8 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  9 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  12 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  19 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  7 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0

Абрамов: "Бухоро"дай мухлисларга эга жамоа фақат юқори ўринларда юриши керак" Янгиликлар

Абрамов: "Бухоро"дай мухлисларга эга жамоа фақат юқори ўринларда юриши керак"

“Бухоро”-“Локомотив” (2:3) учрашувидан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ташриф буюрди.

“Учрашув бошида ҳаммаси режадагидай кетаётган эди, лекин биринчи бўлим охирига келиб жуда оғир аҳволга тушиб қолдик. Худога шукур бугун ғалаба қозона олдик.”-дея гап бошлади Вадим Карленович.

-“Локо” жуда кўплаб ҳужумларни кўкка совуришни ўзининг “услубига” айлантириб олди...

-Жуда тўғри айтасиз. Бизнинг энг оғриқли муаммомиз ҳам шунга бориб тақалади. Мен бу ҳолатни шундай баҳолайман, кўплаб вазиятларни вужудга келтиряпмиз-ми, демак биз тўғри ўйнаяпмиз. Лекин вазиятларни голга айлантириш бу бошқа масала. Бу устида ҳали ишлаш керак.

-Рақиб тўғрисида нима дейишингиз мумкин?

-Бизга қарши барча жамоалар ҳам иккинчи рақам остида ўйнашади ва қарши ҳужумларда бизни жазолашга ҳаракат қилишади. Бир нарсани айтишим мумкин, “Бухоро”  ўз мухлислари ва ўз уйида ўйнаяпти, шунга яраша озгина кўтаринки руҳда, кучли шижоат ва мативация билан ўйнашлари керак эди, лекин ундай бўлиб чиқмади ва жамоада кайфият умуман йўқдай туюлди. Биз урган голларни улар ўзлари ўзларига келтиришди десак муболаға бўлмайди. Яхши ҳужум қилаётиб нега орқага ётиб олишди тушунмадим. Шунинг натижасида бизга иккита голни уриш қийинчилик туғдирмади. Лекин кейинчалик “Бухоро” ўзига келди ва яна ўз ўйинини кўрсата бошлади, натижада иккита гол киритишди. “Бухоро”нинг ушбу ўйини нимадан далолат беради?  Бу дегани жамоанинг руҳий ҳолати яхши ва футболчилар қийинчиликлардан чиқа олишнинг уддасидан чиқишади.

-Вадим Карленович, биз сизга “Локомотив” бош мураббийи сифатида эмас, балки Ўзбекистондаги етакчи мутахасис сифатида мурожаат қилмочимиз. Сизнингча “Бухоро”даги ушбу инқироз нима сабабдан юзага келди? Мочинов қаерда хато қилди?

-Бу саволга жавоб бериш қийин, чунки жамоа ичида нима бўлаётганидан хабарим йўқ. Бу ҳолат келиб чиқиши учун ёки жамоада молиявий томонидан камчилик бўлиши керак ёки жамоа раҳбарияти ва мураббийлари тўлалигича ушбу инқирозга сабабчи бўлишади. Мен билишимча жамоангизда молиявий аҳвол анча яхши, ёмон эмас. Яна бир сабаб, жамоа бир-иккита мағлубиятдан сўнг, футболчиларда руҳий пасайиш кузатилади ва бу ҳолатдан чиқиб кетиш қийин кечади. Лекин мен бугун футболчиларнинг руҳияти ҳам жойида эканлигини кўрдим.

Умумий қилиб айтадиган бўлсам, “Бухоро”жамоаси анча яхши жамоа эканлигини кўрдим. Бу жамоа бошқа ўйнаган жамоаларимизга нисбатдан кучсизроқ дея олмайман. Анча-мунча жамоалардан яхшироқ натижани қайт этади деб ўйлайман. Фақатгина муаммоларни юзага келтираётган омиллар бартараф этилса бас. Мухлисларингиз-ку алоҳида мавзу. Бунақа мухлисларига эга жамоалар фақат ва фақат юқори ўринларда юриши керак, ҳеч бўлмаганда мухлислар ҳурмати.

-Мочинов қаерда хато қилди?

-Бир нарса дейиш қийин, балки бу касбни танлаб хато қилгандир. У ёш мутахасис, унга олий лига жамоасини ишониб топширишди, балки шуерда хато қилингандир. Агар у “синиб” қолмаса, балки бошқа жамоада иши юришиб кетар.

-Биринчи тур якунланишига 4 тур қолди. Иккинчи давра учун жамоангиз янги футболчилар харид қиладими?

-Йўқ, бизни бугунги таркиб қониқтиради.

- “Трактор” жамоасидан кейин “Локомотив” жамоасини нолдан ташкил этилишида сизнинг ҳам катта ҳиссангиз бор. Айтингчи қандай қилиб қисқа муддат ичида бу ишни уддаладингиз?

-Биз бошимиздан жуда оғир дамларни ўтказгандик. Бунинг устига бизда маблағ ҳам йўқ эди. Футболчилар 5 йил бепул ўйнашди. Ҳозир-чи ? Қани бир ой маошини олмасин, қанча гап-сўзлар бўлади. Аввал бу ишлар йўқ эди. Футболчилар бепул, футболга севгилари учун,  фақат футбол ўйнаш учун жамоага келишганди.

-Суҳбатингиз учун раҳмат.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика