Абидаль: "Ёзда "Барселона"га янги "тўққизинчи рақам" келиши мумкин"
06 фев 2020 15:39
Янгиликлар
Абидаль: "Ёзда "Барселона"га янги "тўққизинчи рақам" келиши мумкин"
"Барселона" спорт директори Эрик Абидаль клуб ёзги трансфер ойнасида ҳужумчи сотиб олмоқчи эканлигини хабар қилди.
Клубнинг асосий мақсадларидан бири "Арсенал"нинг габонлик форварди Пьер-Эмерик Обамеянг ҳисобланади.
"Мен Обамеянгни биламан. У "Арсенал" учун муҳим ўйинчи. Биз ёзда янги "тўққизинчи рақам" сотиб олишимиз мумкин ва бу мантиқан тўғри. Луис Суарес жароҳатдан кейин кучли бўлиб қайтишини биламиз, лекин ёзда топ-ўйинчи сотиб олишимиз керак.
Бизда бир нечта вариантлар ёзилган рўйхат бор. Бу рўйхатга Оливье Жиру, Фернандо Льоренте ва Обамеянг киради. Январда эса ҳеч ким билан шартнома имзоламасликка қарор қилдик", - деди Абидаль.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" жароҳат сабаб Суаресни 3-4 ойга йўқотди. Бундан ташқари, Усмон Дембеле ҳам сафдан чиққан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар