UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20ЎФА нега жим?  0 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" (матнли трансляция)  9 19:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  3 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  4 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  11 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  45 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  15 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0

Абдувоҳид Неъматов: "Насаф" билан Ўзбекистондаги барча мусобақаларда ғолиб бўлдим" Янгиликлар

Абдувоҳид Неъматов: "Насаф" билан Ўзбекистондаги барча мусобақаларда ғолиб бўлдим"

Суперлига 24-туридан ўрин олган "Насаф" - "Сўғдиёна" (0:1) учрашувидан сўнг "аждарлар" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов сайтимизга кичик интервью берди.

- Чемпионлик билан табриклаймиз. Чемпионлик таъми қандай экан?

- Раҳмат. Биз йил бошиданоқ ўз олдимизга чемпионлик мақсадини қўйгандик. Яратганга шукр, бугун ушбу натижага эриша олдик. "Насаф" ва қашқадарёликларни чемпионлик билан табриклайман.

- Сиз учун энг қийин ўйин қайси бўлди?

- Аниқ бир ўйинни айтиб ўта олмайман. Ҳар бир учрашув ўзига яраша қийин бўлди. Ҳар бир баҳснинг меваси - ширин чемпионлик бўлди.

- Сиз учун Суперлигадаги энг яхши ўйинчи ким бўлди?

- Бундай номзодлар кўп-ку. Масалан, Акмал Мозговой, Шерзод Насруллаев, Ойбек Бозоров ва бошқалар.

- Кейинги йил мухлисларни хурсанд қиладиган гап айтасизми? Легионерга айланишингиз барча ўзбек футболининг ишқибозларини хурсанд қилиши аниқ.

- Келинг, олдиндан бир нарса демайлик. Бироз вақт ўтсин. Худога шукр "Насаф" билан Ўзбекистондаги барча мусобақаларда ғолиб бўлдим.


"Насаф" чемпионлигини қандай нишонлади?

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика