UZ

Сўнгги янгиликлар

14:28"Реал" Рейньер билан шартномани бекор қилиши мумкин  0 14:01Бернардески АҚШдан Италияга қайтди  0 13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  1 13:03"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин  4 12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  0 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  2 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  28 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  3 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  29 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  6 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  1 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  25 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0

Абдумалик Ҳакимов, Кочнев ва Тоиров “Сурхон”да, Иномов ва Фарҳод Тожиев кетди Янгиликлар

Абдумалик Ҳакимов, Кочнев ва Тоиров “Сурхон”да, Иномов ва Фарҳод Тожиев кетди

Теглар :  СурхонПРО-лига
ПРО-Лига иштирокчиси Термизнинг “Сурхон” жамоаси 7 июлдан ўқув-йиғин машғулотларини бошлаб юборди.

Игорь Шквирин бошқарувидаги жамоа кеча Тошкент вилоятининг Чорвоқ тоғ тизимида йиғилди. Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилиши режалаштирилган. Албатта, мухлисларни таркибда юз бераётган ўзгаришлар қизиқтириши турган гап. Олинган маълумотларга кўра, кеча “Сурхон” сафига бир қатор янги футболчилар келиб қўшилган. 

Жумладан Қаҳрамон Маҳамаджонов (“Истиқлол”), Элбек Равшанов (“Нурафшон”), Жамшид Юсупов (“Металлург”), Сергей Прохоров (“Қизилқум”), Сирожиддин Аллаев (“Регар Тадаз”, Тожикистон), Отабек Аҳмаджонов (“Нефтчи”) ҳамда Бобур Фарҳодов (“Хоразм”) каби ўйинчилар айни дамда Шквирин жамоаси йиғинида бўлиб турибди.

Айтишларича “Сурхон” мураббийлар штаби биринчи давра жамоа шарафини ҳимоя қилган Ислом Иномов, Иброҳим Раҳимов ва Фарҳод Тожиев билан ҳамкорликни тўхтатган.
Ишқибозлар яхши билишса керак, бош мураббий Дилшод Нуралиев истеъфога чиққач, унинг яқин ёрдамчилари Рифкат Акрамхўжаев, Икром Ибрагимов ва Алексей Рошин ҳам жамоа билан хайрлашганди.

Игорь Шквириннинг ёрдамчилари эса маълум бўлди. Булар – Абдумажид Тоиров, Абдумалик Ҳакимов ва Геннадий Кочневдир. Сурхондарё футболи тарбияланувчиси бўлган Тоиров охирги пайтлар “Пахтакор” академиясида селекция ишлари бўйича мураббийлик қилиб келаётганди. Ҳакимов эса жорий мавсумнинг биринчи қисмида “Нефтчи”да фаолият юритди. Бухоролик Кочнев эса ҳеч бир жамоада кўриниш бермай келаётганди. Эндиликда ушбу мураббийлар “Сурхон”да Игорь Анатольевичга яқиндан ёрдам берадиган бўлди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика