UZ

Сўнгги янгиликлар

17:29U-23 Осиё Кубоги. Эрон Ливан билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:06"Сурхон" тез орада Туркия йиғинига жўнайди  1 16:37"Андижон" билан хайрлашган ҳужумчи "Сўғдиёна"га ўтди  2 16:28U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Жанубий Корея U-23 (матнли трансляция)  24 16:05"Бавария" ҳимоячи учун курашда "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"га жиддий рақобат кўрсатмоқда  1 15:36Эронда вазият кескин: АҚШ ўз фуқароларини мамлакатдан чиқиб кетишга чақирди. Ўзбекистонлик футболчилар тақдири қандай кечади?  4 15:19Росеньор: "Челси"да олти йил, ҳатто ундан ҳам кўпроқ ишлашни истайман, лекин..."  0 14:51Расман: "Локомотив" россиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  9 14:25Мундиал тарихи. Ялангоёқ ҳиндларга тақиқ, авиаҳалокат, очилиш ўйинига кечиккан ҳакамлар ҳамда стадиондаги 200 минг кишини йиғлатган финал ҳақида ҳикоя қиламиз  0 14:04Манба: Майкл Кэррик — МЮ янги устози  5 13:48Равшан Ҳайдаров: "Бугунги ўйинда ҳамма нарса муҳим"  13 13:30Расман: Мухторов "Бухоро" футболчисига айланди  0 13:08"Бухоро" Туркияга йўл олади: таркибда легионерлар бор  5 12:50Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Корея U-23, "Ман Сити" сафарда ва бошқалар  0 12:36U-23 Осиё Кубоги. Дуранг ҳам қониқтирмаслиги мумкин: гуруҳимиздаги вазият ҳақида  28

Самвел Бабаян: "Яман дарвозабони жуда кучли" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Яман дарвозабони жуда кучли"

Яман - Ўзбекистон ўртасидаги ўйиндан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида Самвел Бабаян ва Сардор Рашидов иштирок этди.

"Эртага ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги навбатдаги ўйин бўлиб ўтади. Бизга Тошкентда бизга етарлича қаршилик кўрсатган жамоа рақиблик қилади. Яман ўтган турда Филиппин меҳмони бўлиб ғалабага эриша олди. Биз бу ўйинга етарлича тайёргарлик кўришимиз керак, сабаби бу босқичда осон ўйинлар бўлмайди", - дейди Бабаян.

"Яман терма жамоасининг Филиппинга қарши ўйинини кўриб ўрганиб чиқдик. Улар жуда яхши ўйнашди. Худо хоҳласа, эртага биз ғалаба қозонамиз", - дейди Рашидов.

- Жамоаларнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз? Таркибда йўқотишлар борми?

- Шукурки таркибимиздаги барча соғ-саломат ва ҳеч қандай йўқотишлар йўқ. Имокниятларга келсак, тўғри бизнинг жамоа рақибдан устунроқ. Лекин Яман таркибида ҳам бир қатор кучли футболчилар бор. Дарвозабонни алоҳида таъкидлаб ўтишим мумкин. Айнан унинг ҳаракатлари туфайли ҳам Яман Филиппинда ғалабага эришди.

- Сардор, сиз жамоанинг етакчи тўпурарларидан бирисиз, охирги ўйинларда кўплаб гол урдингиз. Лекин Яманга гол ура олмадингиз. Буни қандай изоҳлайсиз.

Сардор Рашидов: - Футбол аввало жамоавий ўйин. Гол уришим ёки урмаслигим катта аҳамиятга эга эмас, асосийси ғалабага эришиш. Яман ҳимоячилари у қадар кучли эмас, Тошкентдаги ўйинда жамоам ғалаба қозонди, энг асосийси шу.


ЎФФ матбуот хизмати

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика