UZ

Сўнгги янгиликлар

03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:26Италия кубоги. "Рома" "Торино"ни мағлубиятга учратди  0 03:01Равшан Ҳайдаров: "Биз учун энг муҳими - кейинги ўйин. Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштиради"   1 03:00Англия лига кубоги. "Ман Сити" ярим финалнинг илк учрашувида "Ньюкасл"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўта ишончли ўйин кўрсатди  12 02:00Н'Голо Канте турк клубига ўтиши мумкин  0 01:40"Барселона" келишилган нархга Рэшфордни тўлиқ сотиб олишни хоҳламаяпти  0 01:20"Бухоро" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  3 00:55"Сўғдиёна" таркибини икки нафар футболчи билан кучайтирди  0 00:29Расман: Кэррик мавсум охирига қадар МЮ бош мураббийи этиб тайинланди  2 00:15Алонсонинг ғояларини қабул қилишни истамаган футболчилар маълум (ESPN)  13 00:08Бентанкур узоқ муддатга сафдан чиқди  0 23:35Хабиб Нурмагомедов Алонсо ҳақида: "Бир йил олдин уни ялиниб-ёлвориб чақиришганди, энди эса ишдан хайдашди. Ҳаммаси талтайиб кетган болалар туфайли"  13 23:12"Насаф" Акром Комиловни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  3 23:03Расман: Абдулазиз Абдурашидов – "Сўғдиёна" футболчиси!  0 22:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Жанубий Корея 2:0  5

"Бунёдкор" ва "Пахтакор" мухлислари Қосимов ва Бабаянни сўраяптилар Янгиликлар

"Бунёдкор" ва "Пахтакор" мухлислари Қосимов ва Бабаянни сўраяптилар

Кеча бўлиб ўтган Тошкент дербисида икки жамоа мухлислари ҳам раҳбариятга мурожаат қилдилар.

Гарчанд, ғалаба қозонган бўлсада, "Бунёдкор" мухлислари ўтирган ўриндиқда қуйидаги баннерни кўрдик.



Мутойиба аралашган мазкур баннерга изоҳ бериб ўтамиз.

Лушан: "Барчаси учун раҳмат, яхшиси олдинда".

Кумиков: "Кераги йўқ, раҳмат!" Айнан Кумиковнинг расми чиққанлиги сабаб, "Бунёдкор" раҳбарияти қозоғистонлик мутахассисга оғиз солганликлари бўлган.

Кейинги иккита суратда ҳазилни кўрамиз. Аслида бундан бир неча йил аввал бундай гап сўзлар асосга эга бўларди.

Моуриньо: "Тўғри келмайди, сал қимматроқ"

Гвардиола: "Номзод, ўйлаб кўрамиз..."

Энг сўнгги сурат эса жамоа мухлислари кутаётган мураббий Миржалол Қосимов.

Учрашув якунига етганидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида иштирок этган Бахтиёр Бобоев, бугунги натижага қарамай, кейинги мавсум учун жамоага кучли мураббий келиши кераклигини  такидлаб ўтди. Биз олган маълумотларга кўра "Бунёдкор" қизиқаётган мураббийлар орасида Виктор Кумиков ва Миржалол Қосимов ҳам бор. Аммо икки томон ҳам ҳозирча таклиф бўлмаганлигини айтиб келишяпти. Воқеалар ривожини кузатамиз. 




Стадионнинг иккинчи томонида эса эстафета таёқчасини "Пахтакор" мухлислари олдилар. Аввалига улар Нўъмон Ҳасановдан бўшашни талаб қилдилар, сўнгги ўн дақиқада эса "Бабаянни қайтаринг", деб бақирдилар. 

Агар икки вазиятга ўз фикримизни билдирсак, "Бунёдкор"га Қосимов келиши мумкин, аммо МТЖга ўтган Самвел Бабаянни у ердаги иши тўғри кетса, ҳали бери "Пахтакор" мураббийлар штабидан жой олмаса керак. Яна бир маълумот, "дерби"дан аввал кейинги йил учун жамоага янги бош мураббий тайинланиши ҳақида ахборот пайдо бўлган эди.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика