UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52“Лестер“ 11 нафар футболчи билан хайрлашганини эълон қилди  0 09:27Суарес ва Месси ўзларининг футбол клубларига асос солишди  1 09:02Роналдуда иккита йўл бор  2 08:36АПЛ чемпиони 181 миллион фунт, 20-ўриндаги жамоа 110 миллион фунт мукофот олди  4 08:26Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи шогирдига қарши, бир қатор собиқ футболчилар ҳаракат қилаётган “Like cup“ мусобақаси давом этмоқда +ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:07Ламин Ямаль янги келишув бўйича “Барселона“да қанча ишлаб олиши маълум  3 07:40Хебай собиқ жамоасига қарши ўйин ҳамда кам гол ураётганининг сабаби ҳақида гапирди  1 02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  3 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  3 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  3 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  11 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  29 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  6 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  5 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1

Ўзбекистон U-15: Эронга ютқазди, "Токио" билан дуранг Янгиликлар

Ўзбекистон U-15: Эронга ютқазди, "Токио" билан дуранг

Ўн беш ёшгача бўлган футболчиларимиздан тузилган терма жамоа Япониядаги мусобақада иштирок этди.
Япония ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари футбол федерациялари ҳамкорлигидаги 15 ёшгача бўлган футболчилар учун мўлжалланган дастур асосида шу йилнинг 25-29 март март кунлари бўлиб ўтадиган халқаро мусобақада 10та жамоа иштирок этмоқда. Улар икки гуруҳга бўлинган. Бу ҳақда ЎФФнинг твиттердаги расмий саҳифаси хабар берди.

“А” гуруҳи: Тожикистон, “Токио” ФК, Қирғизистон, Туркманистон, JFAфутбол академияси

“B” гуруҳи: Ўзбекистон, “Киото Санга” ФК, Афғонистон, Эрон, Япония

Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-15 терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги ўйин натижалари билан танишинг:

25 март:
Ўзбекистон – “Кйото Санга” 1:0
Япония – Ўзбекистон 4:0

26 март:

Ўзбекистон – Афғонистон 0:0

27 март:
Ўзбекистон – Эрон 0:3

Гуруҳда тўртинчи ўринни олган жамоамиз 7-ўрин учун баҳсда “Токио”га қарши ўйнади. Учрашув 3:3 ҳисоби билан якунланди.

Ўзбекистон U-15 - "Токио" 3:3
Ўзбекистон U-15:
Даврон Тошпўлатов, Шукурулло Аширов, Маҳмуджон Қудратиллаев, Жасурбек Умрзоқов, Шоҳзамон Хайруллаев, Абубакр Мўйдинов, Иброҳим Турғунбоев, Муҳаммадалие Номозов, Ихтиёр Холдоров, Баҳромжон Соатов, Далер Мирзахўжаев, Асадбек Собиржонов, Остон Ўрунов, Бурхон Ҳасанов, Расул Йўлдошев, Иброҳим Ҳалилов, Шуҳрат Неъматов, Абдулҳай Исмоилов, Иброҳим Ғанихонов.


Мусобақанинг финалида Тожикистон ва Эрон тўқнаш келишди. Унда пенальтилар сериясида форслар ғолиб чиқишди. Япония уч, Қирғизистон тўртинчи ўринни банд этди.

Эслатиб ўтамиз, Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-15 терма жамоаси 12-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ саралаш баҳсларида иштирок этадилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика