UZ

Сўнгги янгиликлар

17:07Стив Брюс Ямайка терма жамоасида иш бошлаши мумкин  0 16:50Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси: Асосий таркибимиз маълум  23 16:17Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўрунов бугунги ўйинни ўтказиб юборади  21 15:54Фабрицио Романо: "Атлетико" Конор Галлахер трансферига яқин  2 15:23"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  1 14:58"Арсенал" Саненинг атрофидаги вазиятни кузатмоқда  1 14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  30 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  3 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   2 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   8 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   1 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  7

Ўзбекистон - "Окленд Сити" 0:0 Янгиликлар

Ўзбекистон - "Окленд Сити" 0:0

Айни пайтда Дубайда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Янги Зелландиянинг "Окленд Сити" клубига қарши баҳс олиб боряпти.

Мазкур учрашувнинг иккинчи бўлимини матнли кўринишда эътиборингизга тақдим этамиз.

Окленд Сити - Ўзбекистон 0:0

"Окленд": Тамати Уильямс, Такуя Ивата, Марио Билен, Ангел Берланга, Жон Ирвинг, Тим Пэйн, Райан Де Ври, Иван Виселич, Марко Жоржевич, Эмилиано Тейд, Фабрицио Тавано.

Захира: Жейкоб Спунли, Саймон Армс, Жеймс Притчетт, Кем Линдси, Луи Каунтер, Эндрю Милни, Сэм Бурфут, Дай Вук Ким, Дэвид Брауни.

Мураббий: Рамон Трибулье

Ўзбекистон: Нестеров, Шораҳмедов, Муллажонов, Исмоилов, Мерзляков, Шодиев, Искандеров, Иброҳимов, Мурзоев, Сергеев, Рашидов.

Захира: Суюнов, Тўраев, Йўлдошев, Кримец, Муҳаммадиев, Сайфиев, Тўраев, Ибрагимов, Ҳасанов, Олимов, Кападзе.

Мураббий: Миржалол Қосимов


46. Иккинчи бўлим бошланди.

48. Райан де Фризнинг ҳужумини ҳимоячиларимиз бартараф этишди.

49. Огоҳлантириш. Жон Ирвинг ҳужумимизни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Вакилларимиз жуда ҳам қулай имкониятга эга бўлдилар. Жарима зарбаси.

50. Жамшид Искандеров чап оёғида жарима зарбасини амалга оширди. Бироқ Тамати Уильямс қийинчиликсиз тўпни қайтарди.

54. Энди жарима зарбасини тепиш навбати рақибларимизда. Райан де Фриза ўзини синаб кўрди. Аммо бари бекор.

58. Нестеров айнан шу дақиқада жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди.

59. Ўзбекистон терма жамоасининг таркиби тўлиқ ўзгарди. Майдонга Суюнов, Тўраев, Йўлдошев, Кримец, Муҳаммадиев, Сайфиев, Тўраев, Иброҳимов, Ҳасанов, Олимов ва Кападзе тушди. Бу орада "Окланд" бир маротаба дарвозамиз тўсинини пойлади. .

62. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Дай Вук Кимни Шавкат Саломов қўполлик билан йиқитди ва футболчи майдонни тарк этишга мажбур. Оёғи жиддий шикаст еган кўринади.

65. Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи ўйини бўлганлиги боис, ўйин "ўхшамаяпти". Иккинчи йиғинда ҳаммаси бошқача бўлишига ишонамиз. Боиси унда аксар легионерлар ҳам келишади.

76. Жон Ирвинг жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Жонли девордан 4 нафар футболчимиз ўрин олди. Ирвингни бу сафарги зарбаси ҳам омадсиз.

80. Ўйин темпи икки томонда ҳам суст. Шу боистўп асосан майдон марказида.

82. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Наврўз Алимов ўйин тизгинини ўз қўлига олишга ҳаракат қиляпти. 

88. Фабрицио Тавано чап қанотдан икки нафар футболчимизни алдаб жарима майдончаси ичига кириб борди ва тўпни ҳаволатиб иккинчи қисмга узатди. Аммо очиқ қолган дарвозани ишғол қилиш учун "ОС"дан футболчи йўқ эди.

90. Бўлди, ўйин тугади! Ҳакам бир дақиқа ҳам қўшиб бермади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика