UZ

Сўнгги янгиликлар

11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  2 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  5 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  2 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   8 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  14 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  3 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  15 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  36 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  421 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  9

Футзал. "Tashkent Cup-2014". Ўзбекистон - Озарбайжон 3:6 + ФОТО Янгиликлар

Футзал. "Tashkent Cup-2014". Ўзбекистон - Озарбайжон 3:6 + ФОТО

"Tashkent Cup-2014" халқаро турнирини якунлаб берувчи ўйин.
Унда Ўзбекистон ва Озарбайжон терма жамоалари ўзаро куч синашишади.


Ўзбекистон - Озарбайжон 3:6
Голлар
: Д.Абдурахмонов 12, Ж.Аноров 17, К.Свиридов 17 - В.Борисов 4, 35, Амадеу 8, Х.Багхиров 23, Э.Боржес 24, Финео 38

Ўзбекистон: 1.Рустам Умаров, 12.Акмал Хазратқулов, 4.Шухрат Тожибоев, 15.Жавлон Аноров, 14.Константин Свиридов, 13.Тимур Садиров, 10.Даврон Чориев, 6.Даврон Абдураҳмонов, 3.Сарвар Шоахмедов, 5.Алан Аминов, 7.Дилшод Рахматов, 8.Фарход Абдумавлонов, 2.Дилшод Ирсалиев, 9.Андрей Шлема, 11.Артур Юнусов.

Озарбайжон: 1.Жиованни Буранелло, 8.Ризван Фарзалиев, 7.Ражаб Фаражзаде, 11.Намид Маммадкаримов, 14.Виталий Борисов, 2.Самир Хамзаев, 4.Рамиз Човдаров, 6.Боржес Эдуардо, 9.Амадеу Да Силва, 10.Финео Де Аранжо, 12.Ровшан Хусейнли, 15.Хатаи Багхиров, 17.Иса Афаев.

Огоҳлантиришлар: К.Свиридов 20 - Р.Фарзалиев 21



                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

38. Гол, яна бизнинг дарвозага, Финео Де Аранжо 3:6.

35. Гол, 3:5. Виталий Борисов жамоасининг бешинчи голини киритмоқда.

33. Фарзалиевнинг кучли зарбасини Умаров бурчакка чиқариб юборди.

29. Човдаровнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ.

28. Умаров жаримадан берилган зарбани қайтарди.

24. Гол, 3:4. Бу сафар Эдуардо Боржес гол урмоқда.

24. Жиованнидан чиройли сейв, у жамоасини голдан қутқарди.

23. Гол, 3:3. Багхиров мувозанатни тикламоқда.

22. Маммадкаримовнинг зарбасини Умаров ушлаб олди.

21. Ҳакамга этироз билдиргани учун рақиблар сардори Ризван Фарзалиев огоҳлантирилди.

Иккинчи бўлим бошланди, давом этамиз.

Биринчи бўлим якунланди.

20. Фаражзадега нисбатан ишлатилган фол учун Свиридов огоҳлантирилди.

18. Баҳодир Аҳмедов тайм аут олди.

18. Тимур Садиров ҳам туширилди, бугун ҳаммага ўйнаш учун имкон берилмоқда.

17. Гоооооооооооооооооллллллллллл, Константин Свиридовввввв 3:2. Нималар бўлмоқда паркетда.... Дарвозабон тўпни қайтарди, қайтган тўпни Свиридов дарвозага "михлаб" қўйди.

17. Гоооооооооооооооллллллл, Жавлон Аноровввв 2:2. Шоахмедов - Абдурахмонов - Аноров комбинацияси Жавлоннинг голи билан якун топди.

15. Вакилларимиз кетма-кет бурчак зарбаларини амалга оширишмоқда.

Мухлисларимизга ҳам тасанно, тинимсиз қўллаб туришибди.

14. Умаровдан навбатдаги сейв, проста класс дермиди...

12. Ггггггггггоооооооооолллллл, Даврон Абдурахмонов 1:2. Сарвар Шоахмедовнинг товони билан берган пасини Абдурахмонов голга айлантирди.

10. Рахматовдан чап оёқда кучли зарба кўрдик, қийшиқ кетди.

9. Юнусовнинг зарбасини дарвоза тўсини қайтарди.

9. Ражаб Фаражзадедан акробат услубидаги зарба ва ноаниқ. Бугун бизникиларга нимадир бўлди...

8. Афсуски, яна бизнинг дарвозамизга гол урилди, Амадеу жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди 0:2.

7. Айни пайтда Озарбайжон таркибида паркетда ҳаракат қилаётганларнинг тўрттаси асли бразилияликлар

5. Артур Юнусов орқаси билан туришига қарамай зарба берди, салгина ноаниқ.

4. Гол, 0:1. Виталий Борисов ҳисобни очди. Бу сафар Умаров ҳам ёрдам бера олмади.

3. Ирсалиевнинг аниқ зарбасини рақиб дарвозабони қайтариб юборди.

3. Умаровдан чиройли сейв.

Учрашув бошланди, ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!!!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика