UZ

Сўнгги янгиликлар

10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  1 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  1 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  3 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  5 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  19 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  4 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  5 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  5 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  1 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  3 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  1 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  5 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2

"Суонси" МЮни биринчи турдаёқ жазолади Янгиликлар

"Суонси" МЮни биринчи турдаёқ жазолади

Англия премьер-лигасининг 1-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Суонси" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин.
"Манчестер Юнайтед" – "Суонси" 1:2
16 август, 16.45, «Олд Траффорд»

Голлар
: Ки Сон Ен (28), Руни (53), Сугардссон (73).

"Манчестер Юнайтед"
– Де Хеа, Жонс, Смоллинг, Блэккетт, Флетчер, Лингард (Янузай, 24), Эшли Янг, Андер Эррера (Феллайни, 57), Мата, Руни, Х. Эрнандес (Нани, 46).

"Суонси"
– Фабианьски, Н. Тэйлор, Ранхель, Жорди Амат, Уильямс, Сигурдссон, Шелви, Дайер (Монтеро, 57), Ки Сон Ен, Раутлеж, Бони (Гомис, 77).

Огоҳлантиришлар
: Дайер (26), Тэйлор (48), Шелви (54), Ки Сон Ен (82), Блэккетт (83), Янг (86).

                            МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                      
ЯНГИЛАШ


Эътиборингиз учун раҳмат! МЮ мухлисларини эса келажакда албатта ғалабали одимлар кутиб турибди. Доимо соғ-саломат бўлинг, Азиз футбол мухлислари!

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Суонси" мавсумни ғалаба билан бошламоқда!

Ҳакам белгиланган вақт ўтиб кетган бўлсада МЮ учун қўйиб бермоқда.

Тан олиб айтиш керак, бугун Луи ван Гал жамоаси мағлубият лойиқ ўйин кўрсатмоқда ва натижа адолатли бўлмоқда.

90+3`
Луи ван Гал ўйин давомида бирор марта ҳам ўрнидан турганича йўқ.

90+1`
МЮ мухлислари бошлари ушлаганча ўйинни томоша қилишмоқда. Кайфиятларини тахмин қилиш қийин эмас.

90`
Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

89`
Янузайнинг ошириб берган тўпини Фабиански эгаллаб олмоқда.

88`
Зерикарли ўтаётган баҳснинг 88 дақиқаси бошланди.

86`
Эшли Янг ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

83`
"Қизил иблислар"нинг ҳужумлари самара келтирмаяпти. "Суонси" ҳимоячилари уларга имконият беришмаяпти.

81`
Гомис олдинга қараб интилди. Лекин ҳимоячилар уни тўхтатиб қолишга эршишди.

79`
МЮ ўтказиб юборилган голдан сўнг ҳеч қандай вазият ярата олганича йўқ.

77`
"Суонси" таркибида навбатдаги ўзгариш. Бони ўрнига Гомис майдонга туширилди. Меҳмонлар ҳужум чизиғи янгиланди.

76`
"Суонси" бугун ўзининг ақлли ва содда футболи билан рақибини енгмоқда, ҳозирча.

75`
Луи ван Гал Райан Гиггз билан ниманидир муҳокама қилишга киришиб кетди. Майдонда эса уларнинг жамоаси мағлубиятга учрамоқда.

73` ГОООООООООООООООООООООООЛ! СУГУРДССОН! Ажойиб ҳужум ва чиройли гол! Сигурссон тўпни ва Де Хеани дарвоза чизиғини кесиб ўтишларига мажбурлади, 1:2.

71`
МЮ ҳужумларида тезлик ва ижодкорлик пасроқдек туюлмоқда.

69`
Учрашувни томоша қилиш учун стадионга 75349 мухлис ташриф буюрибди. Ўзимизнинг Олий лигамиздаги кўрсаткич билан деярли фарқи йўқ экан:-)

68`
"Манчестер Юнайтед" сафида ҳам ўзгариш. Эррера ўз ўрнини Феллайнига бўшатиб берди.

67`
"Суонси" таркибида ўзгариш. Дайер ўрнига Монтеро майдонга тушди.

66` ЗАРБИШЕ! Дарвоза тусини ва устунига кесишган жойга тегиб, тўп майдонни тарк этмоқда. Ажойиб зарба!

65`
Уэйн Руни хавфли нуқтадан жарима зарбасини амалга оширади.

63` Тўп назорати мезбонларда. Ҳужум қилишмоқчи. Лекин рақиб уларни бу хоҳишларига қарши чиқмоқда.

61`
"Суонси" ҳимояда анча эҳтиёткорлик билан ўйнамоқда.

59`
Ўйин бироз тинчлангандек.

57`
Руни яна бир яхши вазиятга чиқиб борди. Лекин ҳимоячи сўнгги паллада жонбозлик кўрсатди ва Уэйннинг оёғи остидан тўпни олиб қўйди.

56`
"Манчестер Юнайтед" вазиятни ўнглади. Буёғига янада ҳужумкорроқ ўйин томоша қилсак керак.

54`
Шелви рақибига нисбатан қўпол ўйнади. Сарик карточка билан жазоланди.

53ГООООООООООООООООООООЛ! УЭЙН РУНИ! Жонснинг узатиб берган тўпини Руни чалқанча услубда дарвозага жойламоқда ва ҳисобни тенглаштирмоқда.

52`
Янузай жамоаси фойдасига бурчак тўпи ишлаб олди.

51`
Бонининг кучсиз зарбаси Де Хеа учун қийинчилик туғдирмади.

50` 
Жарима зарбасидан самара чиқмади.

49`
Янузай қанот бўйлаб жарима майдончасига кириб бораётган бир паллада уни йиқитишди. Жарима тўпи.

"Манчестер Юнайтед" таркибида ўзгариш. Хавьер Эрнандез ўрнига Луиш Нани майдонга тушди.

46` Иккинчи бўлим бошланди!


Биринчи бўлим қаҳрамони - Ки Сон Ен

Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!

45+2`
"Суонси" рақибини тўпсиз югуртирмоқда.

45`
Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди. Ҳакам жамоаларга илтифот кўрсатиб юборгандек.

44`
Биринчи бўлимдаги МЮ билан Дэвид Мойеснинг МЮси ўртасида қандай фарқ бор? Баъзи жиҳатларни инобатга оладиган бўлсак, деярли ўша-ўша.

42`
"Суонси" ҳимоячилари Матага деярли имконият қолдиришмаяпти.

41`
Тўғри, мавсум бошланиши ҳали. Лекин "Суонси"да ҳам шу ҳолат.

40`
Луи ван Гал жамоаси навбатдаги стандарт вазиятини йўққа чиқармоқда. афтидан Робин ван Персининг йўқлиги сезилмоқда. Шунингдек, жамоани тарк этган Видич, Фердинандлар ҳам иккинчи қаватда МЮга фойда келтиришар эди.

38`
МЮ бурчак тўпини амалга оширди. Лекин бундан ҳам наф чиқмади.

37`
"Суонси" бугун қарши ҳужум тактикасида ўйнамоқда. Улар бу ишни ҳозирча жуда яхши уддалашмоқда.

36`
"Манчестер Юнайтед"нинг ҳужумлари самарасиз тугамоқда.

Луи ван Гал ва Райан Гиггз ниманидир муҳокама қилишмоқда...

32`
Хуан Мата кўринмайди. Янузай ҳам майдонга тушганидан сўнг айтарли ҳеч нарса яратганича йўқ. Руни қўлидан келганча ҳаракат қилмоқда. Ҳозирча бори шу...

30`
Луи ван Гал ўйин сценарийси бу даражада бўлишини кутмаган шекилли. Ҳозирча майдон эгалари ўзлари истаган режани амалга ошира олишмаяпти. Меҳмонлар эса аксинча.

28` ГОООООООООООООООЛ! Ки Сон Ен! Ана сенга "Суонси"! Мана сенга МЮ! Меҳмонларнинг ташкил этган ҳужуми самарали тарзда якун топмоқда. Ки Сун Ен жарима майдончаси олдидан йўллаган зарбасини Де Хеа бартараф этишга улгурмади. "Манчестер Юнайтед" - "Суонси" 0:1!

27`
Мавсумдаги илк огоҳлантириш: Дайер.

26`
Хуан Мата жарима тўпини амалга оширди. Унинг йўллаган кучли зарбасини "Суонси" посбони бартараф этди.

25`
Секинроқ! "Манчестер Юнайтед" жамоасининг ўнг қанотдан ташкил этган ҳужуми хавфли чиқди. Ҳужумни кимсан Филл Жонс уюштирди. Фабиански бу вазиятда жамоаси жонига оро кирди.

24` Мажбурий ўзгариш.
Лингард барибир ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Аднан Янузай майдонга туширилди.

22`
Орада Лингард жароҳат олишга ҳам улгурибди. Ҳозир у майдонда, демак ҳаммаси яхши.

20`
"НТВ ПЛЮС Футбол" канали кўрсатиб кетди. Молодец:-) Демак ўйинга қайтамиз!

18` "НТВ ПЛЮС Футбол" канали "калла қўйди"! Кўрсатмай қолдию-а?

17`
Руни фаоллигини ишга солганди. Лекин рақиб ҳимоячилари уни ўз вақтида тўхтатишга эришишди. Ҳужум якунига етмай қолди.

Тўғрисини айтганда, ўйин кутилган жозибани тақдим этмаяпти. Умид қиламизки, кейинги дақиқаларда биз мафтункорроқ футбол томоша қиламиз.

15`
"Суонси" жамоаси майдон маркази олдидан жарима тўпини амалга оширди. Лекин бу вазиятда "Манчестер Юнайтед" жамоаси ҳимоячилари ишончлироқ ҳаракат қилишди.

14`
Уэйн Рунининг зарбасини Лукаш Фабиански эгаллаб олди.

13`
Сўнгги беш дақиқа "Суонси"нинг кичик ташаббуси билан ўтмоқда.

12`
Дарвоза томон илк зарба. "Суонси" футболчиси Сигурдссон Де Хеанинг эҳтиёткорлигини кўздан кечирди.

10`
"Суонси" ҳужумга ўтаётганда тўхтатилди. Сал тезкорлик керак эди. Бу футбол, шахмат эмас.

9`
Луи ван Галнинг янги кашфиёти бўлиши мумкин бўлган Лингарднинг узатиб берган тўпини Фабиански ушлаб олди.

8`
Ўйин темпи юқори эмас. Луи ван Галнинг дебютида тезкор гол кўрамизми?

6`
"Суонси" ҳужум уюштиришга уриниб кўрди. Раутлеж тўпни қабул қилишда хатоликка йўл қўйди.

5`
Хавфли вазиятларни содир этишда жамоалар шошилишмаяпти.

4`
"Суонси" ҳозирча асосий эътиборини ҳимояга қаратишга мажбур.

3`
МЮ ҳимоячилари тўпни бир-бирларига ошириб, тўпни назорат қилишмоқда.

2`
Луи ван Гал жамоаси учрашувни тезкор ҳужум билан бошламоқда.

1` ЎЙИН БОШЛАНДИ! Демак биз ҳам бошладик...


Бугун Луи ван Гал ўзининг одатий уч ҳимоячи услуби билан ўйнайди.

Демак секин бошлаймиз. Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

"FIFA.UZ"
виртуаль футбол оламидаги жамоангизда "Манчестер Юнайтед" сафидан кимлар бор? "Суонси"данчи? Бу ҳам бугунги ўйинни диққат билан кузатишингиз учун сабаб бўла олади.

Англия футболининг ўтмишдаги ёрқин юлдузлари "Олд Траффорд"да

"Манчестер Юнайтед" мухлислари Луи ван Галдан қандай дебют кутишмоқда?

Луи ван Гал Янузайни захира ўриндиғида қолдирди


Ҳа айтганча, бугун Сизнинг хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади.

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари, АПЛ мухлислари! Барчангизни янги футбол мавсуми билан чин юракдан табриклайман! Бугун АПл 1-тур ўйинларини "Манчестер Юнайтед" - "Суонси" ўртасидаги беллашув очиб беради. Демак диққат қиламиз!

- Ўйин соат 16:45да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика