UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05"Милан" "Реал" футболчисини сотиб оладиган бўлди  0 01:05Италия — Албания 2:1 (Матнли трансляция)  9 00:50Тюрам Мбаппе ҳақида: "Дунёнинг энг яхши ўйинчиси. ЖЧ-2022 финалидан сўнг Килианга шубҳаланишга тўхтатганман"  1 00:25Евро-2024. Испания - Хорватия 3:0  0 00:21АҚШ Копа Америка учун таркибини эълон қилди  0 00:05Евро-2024. Венгрия - Швейцария 1:3  0 23:51"Андижон" мураббийи Артём Петросян: "Футболчиларнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг"  16 23:42Жамшид Саидов: "Клубимиз раҳбарияти трансфер тақиқи юзасидан ишлаяпти"  8 23:20ҚПЛ. "Қайрат" меҳмонда мағлуб бўлди, Йўлдошев эса...  2 23:02Италия — Албания. Таркиблар маълум  2 22:56Евро-2024. Испания пенальтидан гол уролмаган Хорватияни йирик ҳисобда мағлуб этди  21 22:20"Ливерпуль" испан хавбеки учун деярли 60 миллион евро беришга тайёр  0 22:20Суперлига. Тўртта қизил, иккита пенальти белгиланган учрашувда «Андижон» сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди. Андижонликлар ҳакамнинг қарорларига норозилик билдириб маълум вақт майдонга тушишни исташмади!  86 21:55"Нефтчи" - "Сурхон" учрашувида ғолиб аниқланмади  48 21:40Расман: "Атлетико" футболчиси Туркия клубига ўтди  1

“Келишилган ўйинлар қироли”. I Боб. Янгиликлар

“Келишилган ўйинлар қироли”. I Боб.

Ўтган сафар Уилсон Раж Перумалнинг “Келишилган ўйинлар қироли” китобининг кириш қисмини тақдим этган эдик. Душанба ва пайшанба кунлари ушбу китобнинг ўзбек тилидаги талқинини навбатма-навбат бериб бормоқчимиз.

“Келишилган ўйинлар қироли”. Кириш

Мен Уилсон Раж Перумалман. Сингапурда туғилганман.
Ҳозирда Сингапур ривожланган мамлакат. Лекин, мен туғилган вақтимда – 1965 йилда барчаси бошқача бўлган. Ўша йили Сингапур отамнинг ватани Малайзиядан ажралиб чиққан. Улар ўшанда Сингапурда қолишга қарор қилишган ҳамда ўша ернинг фуқаролигини олишган.
Мен оилада беш фарзанддан учинчиси эдим. Мени “кампонг” деб аташарди. Бу қишлоқи деган маънони билдиради. Оилам Чуа Чу Кангдаги ерлардан бирига эгалик қиларди. Биз шаҳардан узоқ бўлмаган жойда, темирйўл олдида яшардик.
Яшаш шароитимиз ўртаҳолдан ҳам паст даражада эди. Отам доим иш излаб юрарди. Унинг ставкаларга ҳеч қанақа алоқаси бўлмаган. Чунки у ҳалол инсон эди. Унинг дзюдо бўйича қора белбоғи бўлган. Вақтида эса жанг санъатидан дарс берган.
Бизда электр бор эди. Лекин водопровод 1975 йилгача бўлмаган. Болалигимда онам сув олиб келиш учун беш километрлаб йўл босиб келарди.
Чуа Чу Канг ифлос жойлигича қолган. Одамлар ток уриш сабабли кўп нобуд бўларди. Етти ёшлигимда дўстларим билан автомобилни итариб майда пул ишлардик.
Ўша вақтлари бизда бизда телевизор бўлмаган. Биз ТВ кўриш учун қўшниларникига чиқардик. Отам футболни севарди. У Сингапурнинг энг яхши футбол ҳакамлари билан таниш эди. Кечалари мени уйғотарди:

-   Кетдик, футбол кўрамиз.

Англия Кубоги финали. Мен томоша қилган дастлабки футбол ўйини. Аниқ эслай олмайману, лекин, эслашимча ўша ўйинда “Манчестер Юнайтед” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Оиламдагилар МЮга мухлислик қилардилар. Лекин, уларнинг севимли футболчилари Диего Марадона эди. Шунингдек, Себастьян Коэ, Мухаммад Али ва Жон Макинройлар менинг кумирларим эди.


Мактабим инглиз тилига иқтисослашган бўлсада мен инглиз тилида ёмон гаплашардим. Умуман, бизда ҳамма шу аҳволда эди. Биз томондаги хитойликлар  эса бундан ҳам баттар эдилар.
Биринчи марта 13 ёшимда пул тикканман. Мендан катта қўшни бола билан МЮнинг Кубок Финалидаги ғалабасига баҳс бойлашгандим. У ютқазган, лекин пулини тўламаган. Мен эса ундан пулни ундириб олиш учун жудаям кичкиналик қилардим. Мен дўстларим билан майда-чуда нарсаларни тикиб карта ўйнаб турардим. Сингапурда қимор ўйинлар  таъқиқланган ва ота-оналар ҳам бунга рухсат беришмасди. Биз эса беркитиб ўйнайверардик.
16 ёшлигимда полиция бизни ўйнаб ўтирган пайтимиз ушлаб олди. У мени ва дўстимни қувларди. Пистолетини чиқарган ҳолда бақирди : “Тўхталаринг, йўқса отаман”. Дўстим бирданига тўхтади. Мен эса уни уришдим:

-   Аҳмоқ, у бизни карта ўйнаганимиз учун отиб ташлай олмайди. Қочдик.

Биз қочиб қолишга муваффақ бўлдик.
Мен мактабда ўзимнинг алоҳида ҳислатларим билан ажралиб турмасдим. Оддий ўқувчи эдим: на аълочи, на иккичи.
Мен иш спортга боғлиқ бўлган ҳолларда ўзимни ҳар томонлама намоён этардим. Узоқ масофага яхши югурардим. Якунда эса мураббий мени терма жамоада шуғулланишга таклиф қилди. Бу кўп нарсани ҳал қилмасди. Чунки, мен дунё рекордини ўрнатган тақдиримда ҳам бунга ҳеч ким эътибор бермасди.
Бу орада мактабда бир оз муаммолар пайдо бўлди. Мени ўғриликда айблашди. Ваҳоланки мен бундай иш қилмагандим. Ҳақиқий айбдор кейинчалик топилди. Шундан сўнг мен бошқа мактабга ўтиб кетдим.
Кейинчалик эса ҳарбий ҳизматга кетдим. Икки ярим йилга. Спортчи сифатида ҳизматини кўп вақтини казармадан ташқарида ўтказдим. Аввалига ёш жангчилар тўгарагига қатнашдим: Жанг қилиш ва М16 дан ўқ узишни ўргандим. Ўзим денгиз қўшинларида ҳизмат қилишни истардим.
Мен мусобақаларда бир қанча ажойиб кўрсаткичларни қайд этдим. Ҳарбий ҳизматда қолиш учун ариза берганимда аввал қилган криминал қилмишларим сабабли мени қабул қилишмади. Ўйлаб қолдим: Шу қилмишларим эвазига қўлимга қурол беришга беришди. Лекин, доимий равишда ишга қабул қилишмади.
Шундан сўнг ҳаёт ўзгариб кетди. Мен 19 ёшимгача ставка қўйишга жиддий қарамаганман. Кунлардан бир куни, енгил атлетика терма жамоасидаги эски дўстларимдан бири билан учрашиб қолдим. Унинг исми Канан эди.

 Уилсон, мен стадионда кишиларнинг футбол ўйинига ставка қўяётганликларини кўриб қолдим. Улар хитойлик қариялар.

“Жалан Бесар” – машҳур стадионлардан бири. Сингапур футболининг ватани. У ерда маҳаллий футбол федерациясининг биноси жойлашган. Футболчилар у ерда музейга кириб-чиққандек юришарди.  Терма жамоа ҳалқаро ўйинлардан олдин у ерда ўртоқлик ўйинлари ўтказарди. Майдон доимо яхши ҳолатда турарди. 70-80 йилларда Сингапур терма жамоаси мухлисларни ҳурсанд қила бошлади. Бизнинг футболчилар ўшанда Филиппин терма жамоаси дарвозасига бешта жавобсиз гол киритгандилар. Фанди Аҳмад эса футболимиз тариҳидаги энг яхши футболчи бўлган. У “Гронинген” сафида тўп суриб, “Интер” дарвозасига гол киритишга ҳам муваффақ бўлган. “Жалан Бесар” сингапурликларнинг “Маракана”си эди.

-   Кекса хитойликлар “Жалар Бесар”да ставка қўйишмоқда”, - такрорлади Канан.

Биз ўзимизни футболда кўп нарсани тушунамиз деб ҳисоблардик. Хитойликлар эса кўп нарсани ажрата олмайдилар. Биз уларни осонликча юта оламиз.

-   Йўғ-е? Кетдик, текшириб кўрамиз!, - дедим мен.

Кекса хитойликлар катта трибунанинг чеккасида ўтирарди. Ставкалар қўйиш таъқиқланган бўлсада букмекерлар ўша ерда ўтиришини барча биларди. Ҳаттоки полиция ва Футбол ассоциациясидагилар ҳам. Лекин, нимагадир уларга ҳеч ким тегмасди. Бегона ишқибозлар ҳам у ерга бора олмасдилар. Бу нарса кекса хитойликлар учун хобби эди: Ишдан сўнг барча йиғилади ва ставкалар қўя бошлайди. Кун эса бўлажак ўйинларни муҳокама қилишдан бошланарди. Букмекерлар футболчиларнинг нималарга қодирлигини, қандай ўйин кўрсатишларини унчалик ҳам билмас эдилар. Шу сабабли коэффициентларни аниқлаб олиш учун бир неча дақиқа талаб қилинарди. “Қизиллар” ва “оқлар” майдонга тушга ўйинда ҳакам ҳуштаги чалинганидан беш дақиқа ўтиб букмекер эълон қилишни бошларди: “Иккига бир, “қизиллар”га. Ставкаларни қабул қиламан”.


(Давоми бор...)


Азиз Тўхтамуродов таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика