UZ

Сўнгги янгиликлар

07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  7 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  21 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2

ЖЧ-2014 стадионлари. “Арена да Байшада” (Куритиба) Янгиликлар

ЖЧ-2014 стадионлари. “Арена да Байшада” (Куритиба)

2014 йилги Жаҳон чемпионатини қабул қилувчи стадионлар билан таништиришни давом эттирамиз.
Бунга қадар 9та стадион ҳақида маълумот бергандик.

Арена де Коринтианс” (Сан Паулу)
Арена дас Дунас” (Натал)
Эстадио Кастелан” (Форталеза)
"Арена Амазония" (Манаус)
"Бразилия миллий стадиони" (Бразилиа)
"Арена Пернамбуку" (Ресифи)
"Фонте Нова" (Салвадор)
"Арена Пантанал" (Куяба)
"Бейра-Рио" (Порту-Алегри)

Бугун Куритиба шаҳридаги “Арена да Байшада” стадиони ҳақидаги маълумотлар билан танишинг.



"Жоаким Америко Гимараес" номидаги стадион халқ орасида "Арена да Байшада" номи билан машҳур. 1914 йилда қурилган стадион ўзининг 100 йиллигини нишонлайди. Стадионга унинг қурилишида бош бўлган Жоаким Америко Гимараес номи берилган. ХХ аср бошида у Куритиба шаҳрида спорт ва футбол ривожи учун катта ҳисса қўшган. 1912 йил айнан у "Интернасьонал" клубига асос солган. У маҳаллий фермерлардан ерни сотиб олиб икки йил ичида стадионни қурган.

Арена 90 йиллар охирида буткул қайта қурилган ва ҳозирги кўринишини олган. Янги стадионнинг туғилган куни сифатида 1999 йилнинг 20 июнь санаси қайд этилган. Бунга жами 30 миллион доллар сарфланган. "Арена да Байшада" ўша вақтда Жанубий Американинг норасмий энг замонавий стадиони номини олди. Фақат 2007 йилдагина "Энженьяо" ундан ўзиб кетди.



Жаҳон чемпионати учун стадион сиғими 28 миндан 44 минггача кўпайтирилди. Автомобил тўхташ жойи қурилди, стадионга кириш осонлашди. Стадионга жами 100 миллион доллар сарфланди. Буни клуб стадион номини сотиш орқали қопламоқчи

Ушбу арена ЖЧ-2014нинг тўртта гуруҳ ўйини бўлиб ўтади.



Тўлиқ номи: "Estádio Joaquim Américo Guimarães"
Стадион очилган: 1914 йил
Реконструкция қилинган: 2009 ва 2012-2014 йил
Стадион эгаси: "Атлетико Паранаэнсе" клуби.
Стадион сиғими: 43 900
Майдон узунлиги: 105х68
Стадион расмий сайти: atleticoparanaense.com/site/clube/arenacap



Қизилқарли фактлар
"Арена да Байшада" 2005 йил Бразилияда биринчилардан бўлиб стадион номини сотди. Уч йил давомида ушбу стадион Япониянинг "Kyocera Mita America" компанияси номи билан аталди.

"Атлетико Паранаэнсе" ўз ҳисобидан ёпиладиган томни ҳам қуришни режалаштирганди. Бу ФИФА талабларида йўқ эди. Бироқ стадионни 2013 йилнинг 31 декабрига қадар топшириш учун бу ғоядан воз кечилди. Аммо ЖЧ-2014 ўтганидан сўнг "юрадиган том" барибир қурилади.
 


Стадион яқинда қайта қурилгани, клуб вакилларининг пулларни ақл билан сарфлашлари туфайли "Арена да Байшада" мундиални қабул қилувчи стадионлар орасида энг арзони бўлди.

Клуб стадион ҳудудида болалар кардиологик шифохонасини қуради. Ушбу шифохона «Кичик шахзода» институтига топширилади. Пеле томонидан қўллаб-қувватланадиган институт Жанубий Америкада энг машҳурларидан бири саналади.



Бу стадиондаги барча ўйинлар:
16 июнь

Эрон - Нигерия

20 июнь
Гондурас - Эквадор

23 июнь
Австралия - Испания

26 июнь
Жазоир - Россия


FIFA.UZ да ЖЧ-2014 учун орзулар жамоасини тузинг


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика