UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  2 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  0 18:39"Сурхон" Термизда аср ғалабасини қўлга киритиши мумкин  5 18:10ЎФА футболдан четлатган Жасур Мухторов 5,5 йилдан сўнг Суперлига ўйинини бошқаради  9 17:42"Пахтакор" сўнгги бор Қўқонда қачон ғалаба қозонган?  1 17:15Испаниялик мураббий "Андижон" ва "Навбаҳор"нинг муваффақиятли старти ҳақида гапирди  0 16:48Тареми Эронга қайтишни истаяпти  7 16:20"Нефтчи" ва "Андижон" офсайддан гол урдими? Суперлиганинг илк туридаги ҳакамлик таҳлили  10 16:02Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Хитой Бангладешдан устун келди  0 15:46"Футбол олами". Бабаян қуюшқондан чиқди ёхуд 1-тур ҳақида батафсил  0 15:33Про лига янги мавсумига қуръа ташланди: "Металлург" илк турда сафарда, "Ғазалкент" эса уйда ўйнайди   2 15:16Роналду оиласи билан бирга Саудия Арабистонини тарк этди  32 14:55Слот АПЛда стандарт вазиятлар билан боғлиқ оммавий тренддан норози  3 14:27Самвел Бабаян бошқарган жамоалар "Қизилқум"га ютқазмаган  3

Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди Янгиликлар

Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди

Шу йилнинг 13 май санасида "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланган Максим Шацкихнинг шартнома муддати жорий йилнинг 31 декабрь санасигача мўлжалланган эди.

Аммо клуб раҳбарияти мураббий билан ўзаро келишувга асосан шартномани бекор қилдилар.

"Биз Максим Александровичга жамоамиздаги 6 ойлик фаолияти давомидаги меҳнати учун миннатдорчилик билдирамиз. Шацких “Андижон” устози сифатида қўлидан келган барча ишни амалга ошириш ҳаракатида бўлди ва клуб ривожи йўлида меҳнатини аямади.

Шацких “Андижон” бош мураббийи сифатида барча мусобақаларда жами 24 та ўйин ўтказилди. Шундан 5 ғалаба, 9 дуранг ва 10 мағлубият қайд этилди. Қолаверса, Осиё Чемпионлар лигаси 2 да унинг бошчилигида қайд этилган натижалар ҳам эътиборга молик. Боиси, “Андижон” 4 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлай олди, мағлубиятсиз серия қайд этди.

Жамоамизни бошқариш вақтинчалик Акмал Шораҳмедов зиммасига юклатилди. Биз Шацкихга келгуси фаолиятида омад тилаймиз. Ҳаммаси учун раҳмат, Максим Александрович!", - деб ёзади "Андижон" матбуот хизмати.


Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика