"Сурхон" Термизда аср ғалабасини қўлга киритиши мумкин

Sherzod Nurmatov
3 мар 2026
"Сурхон" жамоаси 2-турда "Сурхон Арена"да "Нефтчи"ни қабул қилади.

Термизликлар шу кунга қадар уйда "Нефтчи" билан 16 бор тўқнаш келган. Бу ўйинларда мутлақ устунлик фарғоналиклар томонида — 8 ғалаба. Яна 7 та беллашувда ғолиб номи аниқланмаган. "Сурхон" ўз майдонида "Нефтчи" устидан ягона ғалабасини 1999 йилги мавсумнинг 14-турида қўлга киритган.

Суперлига-1999

15.06.1999. 14-тур

"Сурхон" – "Нефтчи" 2:1

Голлар: Ойбек Бердимуродов, Равшан Дўрмонов — Умид Исоқов

Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги ўйин 5 март куни 19:30 да бошланади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia