Навоийдаги 14 йиллик ғалабасиз давр — "бургутлар"нинг омадли юриши давом этадими?

Sherzod Nurmatov
3 мар 2026, 12:55
Чемпионат стартини йирик ғалаба билан бошлаган "Андижон" иккинчи турда "Қизилқум" меҳмони бўлади.

"Бургутлар" 14 йилдан буён Навоийда рақибидан устун кела олаётгани йўқ. Жамоа охирги мартта 2012 йилги мавсумда ортга 3 очко билан қайтган. Кейинги 9 та учрашувнинг 3 тасида дуранг, 6 тасида мезбонларнинг қўли баланд келган.

Суперлига-2012

15.06.2012. 10-тур

"Қизилқум" – "Андижон" 1:2

Голлар: Владимир Шишелов 34, Ғулом Урунов 67, Бекзод Ғозиев 82

"Қизилқум": Эркин Жабборов, Ғулом Урунов, Аваз Агалиев, Тимур Кагиров, Рустам Боқиев, Андрей Власичев, Алишер Саматов, Санат Шихов, Азамат Бобожонов, Шерали Жўраев, Тўлқин Мирзаев.

Захира: Феруз Бобоқулов, Илья Илин, Азизжон Абдуллаев, Акмал Холиқов, Элдор Тожибоев.

"Андижон": Лочин Долимов, Мақсуджон Хаитов, Илдар Маматказин, Иброҳим Отахонов, Азиз Ғуломхўжаев, Расул Раҳмонов, Азиз Жўраев, Икромжон Ибрагимов, Рустам Аъзамов, Баҳром Абдураҳимов, Владимир Шишелов.

Захира: Бекзод Ғозиев, Фарҳод Тоиров, Лочин Солиев, Алишер Тўхтасинов, Александр Петухов, Ислом Аҳмедов, Азамат Исаев.

Маълумот учун, учрашув Навоийдаги "Ёшлар" спорт мажмуасида 4 март куни 19:15 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia