Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"
25 окт 21:39
Янгиликлар
Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Рақиб "Нефтчи" бўлишига қарамай, ғалаба учун майдонга тушдик. Ўйинни яхши бошладик, позицион ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилдик. Барибир "Нефтчи" яхши футболчиларга эга ва ҳимояда ҳам, қарши ҳужумда ҳам яхши ўйнай олади. Гарчи имкониятни бой берган бўлсак-да, футболчиларимиз охиригача курашишди. Бугунги меҳнат учун жамоамизга миннатдорчилик билдираман.
- Нарзуллаев йўқлиги "Шўртан" учун катта йўқотиш бўлди. Унинг ўрнини қанчалик тўлдира олдингиз?
- Тўғри айтдингиз, Нарзуллаевнинг жамоамиз учун тутган ўрни баланд. Шу боис қийналдик. Айрим футболчиларни синаб ўрдик ва якунда Аброр Тошқўзиев варианти устида тўхталдик. Чунки бошқалар ҳали ёш. Қолаверса рақиб ҳам "Нефтчи" эди. Агар Нарзуллаев бўлганида янада ишончли ўйнай олардик деб ўйлайман.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар