Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"
25 окт 00:41
Янгиликлар
Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"
Ўтган турда манкунианликлар "Ливерпуль" майдонида 2:1 ҳисобида ғалаба қайд этди.
- Ўйиндан кейин Сиз табассум қилган ҳолда матбуотнинг ўз танқидлари давом этишини айтгандингиз. Бошқалар Сизга шубҳа қилаётганда Сиз ва жамоа буни ўйлайсизларми?
- Йўқ, ўшанда мен ва жамоа бунчалик тез ўзгармаслигини назарда тутгандим. Ўшанда савол жамоанинг кучли тўртликка кириши ҳақида деб ўйлагандим. Нима бўлганда ҳам бу ғалабадан ҳаволаниш керак эмас, чунки барчасини 20 сантиметр ҳал қилиши мумкин эди. Агарда Коди Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача кетарди.Шу сабабли ҳотиржамликни сақлаб қолиш ва ҳаракатларимиздаги йўналишни белгилаб олишимиз керак. Мен шуни назарда тутмоқчи эдим.
Агарда Сиз шундай катта масштабдаги жамоанинг мураббийи бўлсангиз-у, ғалабалар келмаса, албатта, Сизга шубҳа бўлаверади. Ва уларда бунга етарлича сабаблар ҳам бор.
Нима бўлган тақдирда ҳам биз ўз йўлимиздан чиқмаслигимизни истайман. Чунки битта ғалаба ҳеч нимани ўзгартирмайди, - деди Аморим.
Эртага манкунианликлар АПЛнинг 9-турида "Брайтон"га қарши баҳс олиб боради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар