UZ

Сўнгги янгиликлар

07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  1 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  8 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  48 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   44 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  28 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  96 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  673 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  31 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2

АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар Янгиликлар

АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар

Яқиндагина АПЛнинг 8-тури доирасидаги "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" баҳси якунига етди.

Унда манкунианликлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Ушбу учрашувдан кейинги бир қанча фактларни келтириб ўтамиз:

- Харри Магуайр ўтган мавсум стартидан буён МЮ учун тўртинчи марта ғалаба голини урди;

- "Ливерпуль" кетма-кет тўртинчи марта ("Кристал Пэлас", "Галатасарой", "Челси", "Манчестер Юнайтед") мағлуб бўлди;

- "Манчестер Юнайтед" Рубен Аморим қўл остида илк марта кетма-кет икки ўйинда ғалаба қозонди;

- МЮ 9 йил деганда "Энфилд"да ғалабага эришди: сўнгги муваффақият 2016 йилда қайд этилган ва 0:1 ҳисобида якунланган ўйинда Уэйн Руни ғалаба голини урганди;

- 116 миллионлик Флориан Виртц "Ливерпуль" таркибида 11 ўйинда 0+1 қайд этмоқда;

- Александр Исак ушбу мавсумда ҳали гол урмади: МЮга қарши ўйинда фақатгина битта аниқ зарба йўллади

- Сенне Ламменс дарвозада турган иккала ўйинда ҳам "Юнайтед" ғалаба қозонди;

- "Ливерпуль" "Энфилд"да МЮга қарши сўнгги 3 ўйинда ғалаба қозона олмади: 2 дуранг ва 1 мағлубият;

- Ушбу мағлубиятдан кейин "Ливерпуль" АПЛ турнир жадвалида 4-ўрингача тушиб кетди, МЮ эса 9-ўринга кўтарилди;

- Слот фаолиятида илк марта кетма-кет тўрт ўйинда мағлуб бўлди;

- Салоҳ сўнгги 4 ўйинда сермаҳсуллик қайд этмади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

   
19 окт 23:19:31
fff
Isakni 1 ta zarbasini aniq chiqdi lamens seyf qildiku. Myu 8 oʻrinda silarno tablotsalarizda))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика