UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Испания Суперкубоги. "Барселона" ва "Реал" бош соврин учун кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  66 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  28 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  3 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  5 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  13 20:55Англия кубоги. "Арсенал" "Портсмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мартинеллидан хет-трик  4 19:41"Реал" янги шартнома бўйича Emirates’дан йилига 100 млн олиши мумкин. Клуб Adidas ва HP’ни ҳисобга олган ҳолда футболкада 300 миллион ҳомийга эга бўлишни хоҳлайди  1 18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  2 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  2 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  14 16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  79 15:42Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин  3 14:58"Манчестер Юнайтед”, "Реал" ва "Арсенал" грециялик футболчи учун даъвогар  1

Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Қизилқум" учрашуви якунланди.

"Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0

27.09.2025

Бош ҳакам: Тўрабек Суюнов

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳнур Йўлдошев, Сардор Умирзаков

Захира ҳаками: Алишер Тўхтасинов

Назоратчи: Марат Исмоилов

VAR: Достон Раҳмонов

AVAR: Алишер Раҳимқулов

Комиссар: Маъмур Султонов

Гол: 1:0 – 68, Педро Аугусто (Аббос Ғуломов)

"Навбаҳор": 16.Шукрон Йўлдошев, 7.Азим Аҳмедов (99.Игорь Габриэль, 85), 8.Шоҳмалик Комилов (11.Муҳаммадали Ғиёсов, 46), 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Тейди Бенжамин, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Руслан Жиянов (22.Асадбек Жўрабоев, 90+5), 19.Мирзоҳид Ғофуров (32.Муҳаммадбобир Мўйдинов, 46), 24.Достон Абдулҳаев, 70.Аббос Ғуломов, 71.Наврўз Иминжонов (29.Педро Аугусто, 68)

Захира: 41.Озодбек Маърупов, 6.Шерзод Ғуломжонов, 15.Жавоҳир Абдужабборов, 55.Комил Тожидинов

"Қизилқум": 1.Санжар Қувватов (с), 8.Шаҳзод Раҳматуллаев (7.Даврон Анваров, 70), 9.Ислом Кенжабоев (70.Шоҳрўз Норхонов, 70), 10.Роман Папарига, 11.Жамбули Жигаури (22.Шаҳзод Туропов, 81), 16.Асрор Ғофуров, 19.Илҳом Кенжаев (18.Фарҳод Бекмуротов, 81), 20.Бобомурод Бозоров, 23.Самандар Шукуриллаев, 77.Файзулло Жуманқўзиев, 88.Душан Мийич (33.Султон Раҳматов, 89)

Захира: 30.Фарҳод Раҳматов. 6.Муродали Усмонов, 17.Акмал Музаффаров, 78.Фарруҳ Жўраев

Огоҳлантириш: Азим Аҳмедов (9), Муҳаммадали Ғиёсов (90)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+5. "Навбаҳор"да ўзгариш.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшилди.

89. "Қизилқум"да ўзгариш.

87. Туроповнинг зарбасига аниқлик етишмади.

85. "Навбаҳор"да ўзгариш.

81. "Қизилқум" таркибида икки ўзгариш.

76. "Навбаҳор"нинг бурчак узатмаси фол билан якунланди.

70. "Қизилқум" таркибида икки ўзгариш.

68. ГОЛ! Захирадан майдонга тушганига бир дақиқа ҳам бўлмаган Педро Аугусто тўпга биринчи тегинишида ҳисобни очди! Бразилиялик футболчи бурчак узатмасини бош билан "Қизилқум" дарвозасига тўғрилаб қўйди!68. "Навбаҳор" таркибида ўзгариш.

65. "Навбаҳор" футболчиси офсайдда қолиб кетди.

59. Мезбонларнинг бурчак узатмаси қайтарилди. 

53. Зарба! Аҳмедовнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устунидан қайтди, кейинги зарбани Қувватов қайтарди.

50. Ғуломов ҳужумда фол ишлатди.

48. Йўлдошевдан яна бир сейв, у Кенжабоевнинг яқин масофадан чап оёқда йўллаган зарбасини қайтарди.

47. Папариганинг зарбасини Йўлдошев қайтарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Навбаҳор"да икки ўзгариш.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.

42. Хавфли вазият! "Қизилқум"нинг хавфли ҳужуми натижасида Кенжабоев бўш қолган дарвозага аниқ зарба йўллай олмади.

39. "Қизилқум" футболчиси офсайдда қолиб кетди.

37. Хавфли вазият! Кенжабоев марказда очиқ турган Папаригага тўп узатди, аммо Йўлдошев ишончли ҳаракат қилиб, тўп йўлига пешвоз чиқди.

32. Ғуломовнинг узатмасидан сўнг Комилов бош билан ноаниқ зарба йўллади.

30. "Навбаҳор"нинг икки бурчак узатмаси самарасиз якунланди.

27. Комилов "Қизилқум" жарима майдонида йиқилди, ҳакам бурчакка ишора қилди.

22. Комилловнинг жаримадан узатмасини Папарига қайтарди.

20. Жуманқўзиевнинг узатмасига шеригининг бўйи етмади.

19. Жуманқўзиевнинг узатмасидан сўнг Раҳматуллаев бош билан ноаниқ зарба йўллади.

17. Раҳматуллаевнинг зарбаси ноаниқ.

15. Қувватов оёғида оғриқ ҳис қилди. Унга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

13. Зарба! Жарима майдонида меҳмонларнинг зарбасини Абдулҳаев қайтарди.

11. Асрор Ғофуров марказда қўполлик эвазига тўхтатилди.

9. Кенжабоевни қўполлик билан тўхтатган Аҳмедов огоҳлантирилди.

7. Иминжонов ҳужумда фол ишлатди.

1. Комилов бурчакдан узатмаси ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.

1. Ўйин бошланди. "Навбаҳор" кўк, "Қизилқум" қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика