UZ

Сўнгги янгиликлар

15:16Алонсо "Реал" машғулотларининг бирида: "Болалар боғчасини бошқараман деб ўйламагандим!"  6 14:46"Локомотив" австралиялик футболчи билан шартнома имзолади  3 14:21"Аякс" Ибрагимовичнинг ўғлини "Милан"дан ижарага олди  0 13:54Бернарду Силва: "Ҳусанов ва Аллейн охирги ўйинларда даҳшатли даражада ўйнашди!"  3 13:36Тўртта терма жамоа мухлислари АҚШга кириш тақиқи сабабли ЖЧ-2026 дан қуруқ қолишлари мумкин  3 12:48Нима учун МЮ Сульшерни эмас, Кэррикни танлади?  3 12:30Бугунги ўйинлар: "Лондон дербиси", Арбелоанинг "Реал"даги дебюти ва бошқалар  0 12:22Антуан Семеньо "Ман Сити"да 17 йиллик камёб натижани такрорлади  0 12:02Нарзулла Сайдуллаев: "Навбаҳор" Илични 250 минг еврога сотиб олмаган  5 11:44УЕФА "Венгер офсайди" ғояси борасида бир қарорга келганга ўхшайди  8 11:36Хаби Алонсо истеъфосининг тафсилотлари ошкор қилинди  10 10:46Тома Табатадзе: "Қўқон-1912"га қўшилиш ғояси клуб томонидан кўрсатилган қизиқиш, бош мураббийнинг менга бўлган ишончи ҳамда жамоа қўйган мақсадлар туфайли пайдо бўлди"  2 10:18Ёзда "Манчестер Юнайтед"ни бошқариши мумкин бўлган асосий номзод номи маълум  10 09:51Клопп Алонсонинг "Реал"дан кетишига муносабат билдирди  26 09:23Жуд Беллингем ОАВни кескин танқид қилди  4

Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Қизилқум" учрашуви якунланди.

"Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0

27.09.2025

Бош ҳакам: Тўрабек Суюнов

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳнур Йўлдошев, Сардор Умирзаков

Захира ҳаками: Алишер Тўхтасинов

Назоратчи: Марат Исмоилов

VAR: Достон Раҳмонов

AVAR: Алишер Раҳимқулов

Комиссар: Маъмур Султонов

Гол: 1:0 – 68, Педро Аугусто (Аббос Ғуломов)

"Навбаҳор": 16.Шукрон Йўлдошев, 7.Азим Аҳмедов (99.Игорь Габриэль, 85), 8.Шоҳмалик Комилов (11.Муҳаммадали Ғиёсов, 46), 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Тейди Бенжамин, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Руслан Жиянов (22.Асадбек Жўрабоев, 90+5), 19.Мирзоҳид Ғофуров (32.Муҳаммадбобир Мўйдинов, 46), 24.Достон Абдулҳаев, 70.Аббос Ғуломов, 71.Наврўз Иминжонов (29.Педро Аугусто, 68)

Захира: 41.Озодбек Маърупов, 6.Шерзод Ғуломжонов, 15.Жавоҳир Абдужабборов, 55.Комил Тожидинов

"Қизилқум": 1.Санжар Қувватов (с), 8.Шаҳзод Раҳматуллаев (7.Даврон Анваров, 70), 9.Ислом Кенжабоев (70.Шоҳрўз Норхонов, 70), 10.Роман Папарига, 11.Жамбули Жигаури (22.Шаҳзод Туропов, 81), 16.Асрор Ғофуров, 19.Илҳом Кенжаев (18.Фарҳод Бекмуротов, 81), 20.Бобомурод Бозоров, 23.Самандар Шукуриллаев, 77.Файзулло Жуманқўзиев, 88.Душан Мийич (33.Султон Раҳматов, 89)

Захира: 30.Фарҳод Раҳматов. 6.Муродали Усмонов, 17.Акмал Музаффаров, 78.Фарруҳ Жўраев

Огоҳлантириш: Азим Аҳмедов (9), Муҳаммадали Ғиёсов (90)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+5. "Навбаҳор"да ўзгариш.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшилди.

89. "Қизилқум"да ўзгариш.

87. Туроповнинг зарбасига аниқлик етишмади.

85. "Навбаҳор"да ўзгариш.

81. "Қизилқум" таркибида икки ўзгариш.

76. "Навбаҳор"нинг бурчак узатмаси фол билан якунланди.

70. "Қизилқум" таркибида икки ўзгариш.

68. ГОЛ! Захирадан майдонга тушганига бир дақиқа ҳам бўлмаган Педро Аугусто тўпга биринчи тегинишида ҳисобни очди! Бразилиялик футболчи бурчак узатмасини бош билан "Қизилқум" дарвозасига тўғрилаб қўйди!68. "Навбаҳор" таркибида ўзгариш.

65. "Навбаҳор" футболчиси офсайдда қолиб кетди.

59. Мезбонларнинг бурчак узатмаси қайтарилди. 

53. Зарба! Аҳмедовнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устунидан қайтди, кейинги зарбани Қувватов қайтарди.

50. Ғуломов ҳужумда фол ишлатди.

48. Йўлдошевдан яна бир сейв, у Кенжабоевнинг яқин масофадан чап оёқда йўллаган зарбасини қайтарди.

47. Папариганинг зарбасини Йўлдошев қайтарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Навбаҳор"да икки ўзгариш.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.

42. Хавфли вазият! "Қизилқум"нинг хавфли ҳужуми натижасида Кенжабоев бўш қолган дарвозага аниқ зарба йўллай олмади.

39. "Қизилқум" футболчиси офсайдда қолиб кетди.

37. Хавфли вазият! Кенжабоев марказда очиқ турган Папаригага тўп узатди, аммо Йўлдошев ишончли ҳаракат қилиб, тўп йўлига пешвоз чиқди.

32. Ғуломовнинг узатмасидан сўнг Комилов бош билан ноаниқ зарба йўллади.

30. "Навбаҳор"нинг икки бурчак узатмаси самарасиз якунланди.

27. Комилов "Қизилқум" жарима майдонида йиқилди, ҳакам бурчакка ишора қилди.

22. Комилловнинг жаримадан узатмасини Папарига қайтарди.

20. Жуманқўзиевнинг узатмасига шеригининг бўйи етмади.

19. Жуманқўзиевнинг узатмасидан сўнг Раҳматуллаев бош билан ноаниқ зарба йўллади.

17. Раҳматуллаевнинг зарбаси ноаниқ.

15. Қувватов оёғида оғриқ ҳис қилди. Унга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

13. Зарба! Жарима майдонида меҳмонларнинг зарбасини Абдулҳаев қайтарди.

11. Асрор Ғофуров марказда қўполлик эвазига тўхтатилди.

9. Кенжабоевни қўполлик билан тўхтатган Аҳмедов огоҳлантирилди.

7. Иминжонов ҳужумда фол ишлатди.

1. Комилов бурчакдан узатмаси ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.

1. Ўйин бошланди. "Навбаҳор" кўк, "Қизилқум" қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика