UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23"Кристал Пэлас"га совринлар олиб берган мураббий ишдан кетишини маълум қилди  0 09:55Артета: "Гёкереш ўзидан кутилаётганларни оқлашга ҳаракат қилмоқда"  0 09:28"Барселона"нинг собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  6 09:00"Пахтакор" бугун Туркияга йўл олади. Таркибда кимлар бор?  4 08:35Гвардиола дерби олдидан Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  6 08:20"Сурхон"нинг собиқ бош мураббийи водий жамоасида иш бошлади  1 07:54"Реал" бир футболчи учун ярим миллиард евро сарфлаши мумкин  9 07:28Ўзбекистон МТЖ БААда кимга қарши назорат учрашувида майдонга тушиши маълум  3 07:01U-23 Осиё кубоги. Бугун ярим финал йўлланмаси учун курашамиз  7 02:58Франция. ПСЖдан йирик ғалаба, "Монако" ўз уйида ютқазди  1 02:06"Бухоро" Туркия йиғинидаги рақибларни маълум қилди  1 01:45Жаҳон чемпионатидан кейин Франция термасида бош мураббий алмашишига тайёрланишмоқда  1 01:20"Навбаҳор" Туркияда кимлар билан ўйнайди?  1 00:50Арбелоа жамоанинг ҳолати ҳақида: "Алонсони айбламайман"  2 00:29Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида мағлуб бўлди  3

"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди Янгиликлар

"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди

"Динамо" футбол клуби Қаршининг "Насаф" жамоаси матбуот хизмати ходими, клуб расмийси Сарвар Бобоназаровнинг ижтимоий тармоқлар орқали рақиб жамоа ва бутун вилоят шаънига билдирган ҳақоратли фикрлари бўйича "Насаф"дан расмий тушунтириш сўради.

"Хусусан, Суперлига 15-тури доирасидаги "Динамо" ва "Насаф" (2:2) ўртасидаги учрашувдан кейин Қарши клуби матбуот хизмати вакили Сарвар Ўктамзода (Бобоназаров) X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Самарқанддаги ўйинда VAR техникаси Жиззахдан етиб келмагани сабабли мезбон клуб сифатида Самарқанд жамоасини ҳақоратлаган. Айниқса, унинг самарқандликларни таҳқирловчи ҳақорати турли ижтимоий тармоқлар, гуруҳларда кескин муҳокамага сабаб бўлмоқда. 

"Насаф" матбуот хизмати вакили, Қаршидаги "Марказий" стадиони сухандони саналмиш Сарвар Ўктамзода (Бобоназаров) томонидан мухлислар ўртасида адоватни қўзғовчи, кескинликка сабаб бўлаётган билдирилган фикрлар бўйича "Динамо" "Насаф" клубидан расмий тушунтириш сўрайди. Клуб бу борада қатъий чора кўришни талаб қилади. 

Шунингдек, "Насаф" матбуот хизмати вакили Сарвар Ўктамзода бўйича тегишли идораларга мурожаат қилиш бўйича иш олиб борилаётганини маълум қилади. Бундай хатти-ҳаракатлар клублар ўртасидаги муносабат совуқлашиши, мухлислар ўртасидаги ёмон оқибатларни келтириб чиқариши мумкинлигини унутмаслик шарт", – дейилади хабарда.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика