UZ

Сўнгги янгиликлар

17:47"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  0 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  0 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  3 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  1 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  1 16:10Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК. Асосий таркиблар маълум  6 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  1 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  5 15:20"Қўқон-1912" стадиони ОКМК билан беллашувга тайёр!  9 14:55"Ньюкасл" эмблемасини янгиламоқчи  3 14:27"Хаби билан бутун футбол оламини ҳайратга солган жамоани шакллантирдик" — "Байер" спорт директори   1 14:00"Сурхон"нинг голида офсайд қайд этилишича ёрдамчи ҳакамнинг қарорига таянилган, VAR'да эса тасвирлар етарли бўлмаган — Эксперт ҳакамлар қўмитаси  27 13:31"Манчестер Юнайтед" тажрибали дарвозабон билан шартномани узайтирмоқчи  0 13:03"Барса" етакчилари Араухонинг "Реал"га қарши ўйнашига қарши  22 12:37Ким чемпион? Гёкереш ёки Ди Мария? Бугун Португалияда мавсум ўйини бор  5

Вадим Абрамов: "Салбий ўйин кўрсатган бўлсак-да, натижа ижобий бўлди. Менга шуниси яхшироқ" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Салбий ўйин кўрсатган бўлсак-да, натижа ижобий бўлди. Менга шуниси яхшироқ"

Суперлиганинг 9-турида "Сурхон"га қарши ўйиндан кейин "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Баҳс қийин ўтиши кутилганди. Чунки ушбу рақиб билан деярли бир тур олдин кубокда ўйнагандик. Қисқа вақт ичида бир рақибни икки марта мағлуб қилиш осон эмас. Рақиблар бизнинг, биз эса рақибларнинг қандай ўйнашини яхши билардик. Бироқ улар кўп нарсаларни ўзгартиришди, адашмасам таркибдаги 8 футболчини алмаштиришди. Биринчи бўлимда гол уриб олдик. Иккинчи бўлимда ўйинни эртароқ якунлаб қўйишимиз мумкин эди. Ўзимиз вазиятларни ура олмаганимиздан кейин валидолли ўйин бўлди. Ҳимояда кўп ўйнадик. Футболчиларга раҳмат айтиш керак, бугунги байрам кунида улар мухлисларни хафа қилиб қўйишмади. 

- Бугун жума кунида Фрайдей гол урди. Бу унинг дебют голи эди.

- Унинг очилиб кетишини кутаётгандик. Унинг потенциалини яхши биламиз. У ҳали ўйинига қўша олади. Исталган футболчига мослашиб олиш учун вақт керак. Бу гол унга ишонч баҳш этиб, ўйинига яхши жиҳатларни қўшишига умид қиляпман.

- Стадион атмосфераси ҳақида нима дейсиз?

- Ажойиб атмосфера. Одамлар футболга келаётганидан хурсандмиз. Мухлислар келиб, жамоаларни қўллаб-қувватлашидан барча мамнун бўлади. Самарқандлик мухлисларга раҳмат айтиб қоламан. Уларни хурсанд қилишда давом этамиз.

- Бугун Миржаҳон Мираҳмадов қатор голли вазиятлардан фойдалана олмади. Қолаверса, Равшанбек Ягудин ҳам голга сабаб бўлиши мумкин эди. Уларнинг ҳаракатига баҳо берсангиз.

- Футбол шундай нарсаки, барчада ҳам ишлар доимо ўхшайвермайди. 9-рақамли футболчимизнинг вазияти ҳам шундай. У шу вазиятдан гол ура олмаганидан кейин руҳан синиб қолди, шу сабабли уни алмаштирдим. У ўйин давомида катта ҳажмдаги ишларни бажаради, босим амалга оширади, унинг ўйинларидан мамнунмиз. 6-рақамли футболчимизни эса тўғри пайқабсиз, у сариқ карточка олганди, шу сабабли алмаштирдик. Дарвозабон позицияси шундай жойки, унинг биргина хатоси ажралиб қолиши мумкин. Бошқа футболчиларнинг хатолари унутилиб кетиши мумкин, дарвозабонларнинг иши эса шундай. У кўп нарсаларни бўйнига олади. Шунингдек, у ўтган турда майдонга тушмади. Бугун ҳам у жароҳати билан ўйнади.

- Миржаҳон Мираҳмадовнинг ўрнига ҳимояга мослашган Ўрмонжоновни майдонга туширдингиз. "Динамо" иккинчи бўлимда натижани сақлаб қолишга ўйнадими ёки бизга шундай туюлдими?

- Йўқ, барчаси ўйиндан келиб чиқилди. Икки футболчини тушириш орқали ўйинин кучайтирмоқчи эдик. Биз ёшларни тушириш орқали ҳужумга тезлик беришни истагандик. Ёшлар доимо тезкор бўлишади, ёдингизда бўлса ўтган ўйинда ёш футболчи гол урганди. Улар майдонга тушган пайтда марказда парокандалик бошланаётганди. Кўп нарса шунга боғлиқ. Футбол шундай, 1:0 ҳисобида ютар экансан, ҳисобни ушлаш учун ўйнашга тўғри келади. Қарши ҳужумга ўтиб кетиб, ишни эртароқ якунлашимиз ҳам мумкин бўлганди. Салбий ўйин кўрсатган бўлсак-да, натижа ижобий бўлди. Менга шуниси яхшироқ. Босим доимо бор, лекин асосийси натижа.

- Учрашувнинг 20-дақиқасигача "Сурхон" яхшироқ ҳаракат қилди. Голдан кейинги вақтда эса "Динамо" рақибига имкон бермасликни бошлади. Сершовқин мухлисларга тўла трибуна остида кўрсатмаларингизни футболчилар эшитишдими ёки футболчиларнинг ўзи барчасини билган ҳолда ўйинни ўзгартиришдими?

- Бунисига аҳамият бермабман. Барчасини биз ўйиндан олдин ҳал қилиб қўйгандик. "Сурхон"нинг қандай ўйнашини билардик, тахмин қилдик. Улар ерлатиб узатмаларда яхши, марказий ҳужумчи рақиб ҳимоячиси олдида тўпни қабул қилганида қанот футболчиси тезликни оширади. Барчасини билган ҳолда биз илк дақиқаларданоқ уларга ўйинни ҳис қилмаслигини истагандик. Бундай ҳолатда ёки прессинг амалга ошириш керак ёки бу ўхшамаса ҳимояда бўлиб, улар ташкил қилмоқчи бўлган ўйинини бузиб, рақибга муаммолар яратиш ва кейин қарши ҳужумга қочиш. 20-дақиқадан кейин ташаббус бизнинг томонга ўтди ва биз гол урдик. Футболда футболчи қулай вазиятдан гол ура олмаса, ўша вазият ўз сўзини айтади. Жамоавий ишда шундай, битта вазиятни ура олмадик, иккинчисини ура олмадик, кейин ташаббус "Сурхон" томонига ўтиб кетди. Исталган жамоада ўйиннинг исталган даврида пасайиш даври бўлади. "Сурхон"да айнан шу пасайиш даврида биз гол уриб олдик. Кейин эса ўйинни биз назорат қилдик ва қарши ҳужумларда ўйнадик. Бундай ҳолатлар осонроқ, чунки очиқ ҳудудлар пайдо бўлади, ундан бизнинг тезкор футболчилар фойдаланиши мумкин эди. Бироқ бугун ундай бўлмади.

- "Динамо"нинг навбатдаги ўйини кубокда "Андижон"га қарши. Таркибда тажрибалар ўтказиб кўриш ниятингиз борми?

- Биз ҳали кубок масаласини ҳал қилмадик. 13 май куни биз "Андижон" майдонида ўйнаймиз ва у ердан қайтиб келиб, 17 майда "Бухоро"да майдонга тушамиз. Бу ерда таркибда ўзгаришлар бўлади. Ким кам ўйнаётган бўлса, ўша майдонга тушиши ҳам мумкин. 

- Ёшлар таркибидаги футболчилар ўйнаши мумкинми?

- Захирада ўтириб қолаётган бошқа футболчилар ҳам бор. Улар чемпионатда кўп ҳам юклама олишмаяпти. Уларни синаб кўриш ва нималарга қодирлигини билиш керак. Афсуски бизда Суперлиганинг ўйинидан кейинги куни ёшлар жамоалари ўйнашади. Биз ёшларни кўра олмаймиз. Масалан Сиз бирор спектаклнинг аввал премьерасини қўйиб, кейин репитиция қилмайсиз-ку, тўғрими? Шу сабабли мен ёшлар таркиби футболчилари билан ўйинга бора олмайман. Олдинлари ёшларнинг ўйинларига бориб, томоша қилардим. Мана иккинчи йилдир-ки, бунинг иложи бўлмаяпти.

- ЕЧЛ ҳақида савол бермоқчиман. Сиз адашмасам "Барселона" мухлиси эдингиз. Финалда "Интер" ва ПСЖнинг ўйнаши адолатлими?

- Футболда доим ҳам кучлилар ютавермайди. Лекин "Барселона" каби жамоа учун 7та гол ўтказиб юбориш жуда кўп. "Барселона" авантюр футбол намойиш қилади, шу сабабли рақибларнинг ҳам омади келиб қолади. Шунингдек, бу ерда ВАР ҳам бор. Олдинлари ВАР бўлмаган пайтда "Барселона" шундай тактикада ўйнаганда бу ўзини оқлаган бўларди. Агарда ВАР бўлмаганида ҳакам ўз қарорларини ўзгартирмаган бўларди. ВАР бўлгани учун исталган футболчи охиригача ўйнамоқда. Ҳатто 4 ҳимоячи 1 ҳужумчига қарши бўлган тақдирда ҳам 60 метрга югуриш керак бўлса, югуриш керак. Кейин эса офсайд борлиги аниқ бўлади. Югуриш учун эса қанча вақт сарфланди. "Барселона"да ҳозир ёш футболчилар кўп, улар жуда катта юкламали ишлар қилишмоқда. Бу жуда қийин, "Интер" эса бундан фойдаланиб кетди.

- Айни дамда "Динамо" 3-ўринда бормоқда. Жамоанинг эндиги мақсади қандай бўлади?

- Менимча мавсум стартидан олдин барча жамоалар ўз олдига битта мақсад қўяди: чемпионатни ютиш. Қолгани эса ишларнинг ривожига қараб ўзгариб боради. Бизда вазифалар ўзгармаган. Кимдир йўл-йўлакай омадсизликка учраса вазифасини ўзгартиради. Бизда эса ўзгариш йўқ - майдонга чиқиш ва бор имкониятни ишга солиб, ғалаба қозониш. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+2   
10 май 07:27:09
BXZ BXZ
Динамо Про-лигага тушиб кетганда хам Абрамов жамоада колиб кайтиб Супер-лигага олиб чикди ва яхши жанговор жамоа ташкил килди энди эса чемпионликни максад килвотти факат койил колиш керак . Динамо Абрамов билан ку́п нарсага эришса ажабланмайман . Омад Динамоага Пахтакор мухлиси .
+2   
10 май 05:34:14
ABDUSALOM ZHURAEV
Жумавойнинг ягона голи Динамога 3 очко келтирди.
+2   
10 май 00:56:27
Odil Rofeyev
Фрайдейни хужум марказида синаб куриш керак. Мирахмадов билан узокга бормаймиз
+1   
10 май 10:19:59
Жалоладдин Мухаммадович✈
Odil Rofeyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Фрайдейни хужум марказида синаб куриш керак. Мирахмадов билан узокга бормаймиз
Ундан кўра Вадим акага ёрдамчи мураббий бўлинг маслахат бериб турасиз
+1   
10 май 09:54:27
Адхамжон Низамов
Уйин сотимади,тоза уйин булди.Олга,водий ва воха футболи.
+1   
10 май 00:56:08
Odil Rofeyev
Фрайдейни хужум марказида синаб куриш керак. Мирахмадов билан узокга бормаймиз
+1   
10 май 00:55:44
Odil Rofeyev
Фрайдейни хужум марказида синаб куриш керак. Мирахмадов билан узокга бормаймиз
   
10 май 14:26:29
Choriyev
Бу қари тулки ҳакамлар билан келишишга устаси қаранг, Сурхонни голни неча пулга отмен бўлди?
   
10 май 12:18:05
Abdusalom Mirzayev
Ички хотиржамлик, ҳаммаси назорат остида.
   
10 май 11:22:22
Fayzulla Halilov
Амирхон Амирхон фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Судья ни сотволиб ютдингу
Golni nega inobatga olmadi Surxonni golini
   
10 май 11:08:42
Fayzulla Halilov
Xayrli kun xammaga Surxonni goli nega inobatga olinmadi
   
10 май 11:06:10
Y@Go_6060
Газни бос Абрамов
   
10 май 07:23:29
Djabborov Hakim
Abramov buyuk murabbiy MTJ da bilan ikkinchi bosqichdaqa antirekord qayt etgan murabbiy.
   
10 май 00:48:08
mirabzal
Вадим айёр тулки
-2   
10 май 07:00:31
Амирхон Амирхон
Судья ни сотволиб ютдингу
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика