UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  6 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  5 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  7 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1

Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди" Янгиликлар

Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"

Про-лиганинг 5-тури доирасида "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Арал" жамоаси бош мураббийи Неъматулла Қуттибоев матбуот анжуманида қатнашди.


- "Локомотив" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Қийин ўйин бўлди. Илк дақиқаларданоқ вазият яратишга муваффақ бўлдик. Бугунги ўйинда ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонган бўларди.

- "Арал" жамоаси сардори Саламат Қуттибоев жароҳат сабабли ўйинни эрта тарк этди. Бу жамоанинг ўйинига қанчалик таъсир қилди деб ўйлайсиз?

- У бизнинг етакчи футболчимиз. Бу албатта, ўз таъсирини ўтказди. Кутилмаган ҳолат бўлди. Саламат чиқиб кетганидан кейин ҳам голга тортадиган вазият яратдик, бироқ гол ура олмаяпмиз. 

- Жамоангиз бугун ёмон ўйнади деб ҳисоблайсизми?

- Йўқ, бугун зўр ўйнадик. Айниқса, биринчи бўлим яхши ўтди. Кичик эпизодларда кўп хатолар қилдик.



- Про-лиганинг ушбу мавсуми Сиз учун қандай ўтяпти?

- 6та жамоа билан бир даврани тугатдик. Танаффус кўп, 10-11 кун бўляпти. Қийин бу, бизларга ҳам, йигитларга ҳам. Барчани юқори жисмоний ҳолатда ушлаб туриш қийин.

- Биринчи бўлим бошида жамоангиз бир қанча яхши вазиятлар яратгандан кейин бирданига секин ўйин кўрсатишни бошлади. Тўп чиқиб кетган вазиятларда секин ўйинга киритиб, ўйинни секинлаштиришга ҳаракат қилди. Сиз рақибнинг хатосини кутиш орқали ўйинни ташкил қилишни истадингизми?

- Йўқ, биз ўйин бошиданоқ прессинг орқали ҳужумкор ўйин намойиш қилишни кўрсатма бергандик. Илк дақиқалардаги вазият ҳам прессингдан кейин юзага келди. Тўп чиқиб кетганидан кейин пауза билан ўйинга киритишни кўрсатма бермаганман. Бу ўйиндан келиб чиқиб амалга ошди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика