UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19МЮнинг янги мураббийи Рэшфорднинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 18:57"Машъал" "Динамо" устидан ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 18:40Расман: Виталий Левченко — "Истиклол" бош мураббийи  4 18:27"Динамо" Россия, Арманистон ва Қозоғистоннинг кўп карра чемпионларига қарши ўйин ўтказади  1 18:09Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Андижон" U-21'да йирик ғалаба, "Нефтчи" U-21'да жанговар дуранг  0 17:47Владимир Родич: "Легионер футболчилар жамоага кўпроқ фойда келтириш учун олиб келинади"  0 17:21Луиш Нани "Навбаҳор"га қарши майдонга чиқиши мумкин  4 16:59Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойни йирик ҳисобда таслим қилди  5 16:32"Пахтакор" "Қайрат", "Петрокуб" ва бошқа жамоаларга қарши баҳс юритади  3 16:24Тошкентда "Чемпионлар йиғини" халқаро ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтади  5 16:04Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга мағлуб бўлди  6 15:40Расман: Мозговой — "Пахтакор" футболчиси  26 15:17"Динамо" Тошкентда "Машъал"га ютқазди. Ҳожимирзаев, Муртозаев ва Абрамовдан қисқача фикрлар  1 14:52"Динамо" "Зенит" билан ўйнайди  3 14:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатар U-20 термасини мағлуб этди  0

Ниҳоят! "Сурхон" янги мавсумни Термизда бошлайди Янгиликлар

Ниҳоят! "Сурхон" янги мавсумни Термизда бошлайди

Стадиондаги муаммолар сабаб сўнгги йилларда рақибларини бошқа шаҳарларда қабул қилган "Сурхон" 2025 йилги мавсумдан эътиборан ўз уйига қайтади.

Термиздаги "Сурхон Арена" майдони, унинг дренаж ва суғориш тизими, шунингдек, стадион ёритиш тизими Лига талаблари асосида таъмирдан чиқарилган. Шунингдек, стадион ортида яна битта табиий майдон бунёд этилган бўлиб, бу ерда U-21 жамоаси ўз рақибларини қабул қилиши кўзда тутилган.

Термиз қолган шаҳарларга нисбатан узоқроқ эканидан келиб чиқиб, Ассоциация ва "Сурхон" ўзаро ҳамкорликда VAR техникаси харид қилган. Мазкур техника стадионга ўрнатилади ва ундан Суперлига беллашувлари давомида фойдаланилади. Шунингдек, вилоят телевидениеси Термиздаги учрашувларни телетрансляция қилиши масаласида иш олиб борилади. Шу кунга қадар Суперлига ўйинларида VAR техникасидан фойдаланиш бўйича ишлаб келаётган тизим масофа жиҳатидан Термизга мос келмасди. Шундан келиб чиқиб, стадион фойдаланишга топширилиши масаласида 2024 йилги мавсум давомида қатор ишлар амалга оширилди ва "Сурхон" яқинлашаётган мавсум учун ўз аренасини Лига рўйхатидан ўтказди. 

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика