UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  131 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  5 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  19 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  3 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  18 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  7 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  25 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1

АПЛ. "Манчестер Юнайтед"дан дербида даҳшатли камбэк, 2 дақиқада 2 гол! Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед"дан дербида даҳшатли камбэк, 2 дақиқада 2 гол!

АПЛ 16-тур доирасидаги "Манчестер Сити" — "Манчестер Юнайтед" ўйини матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Манчестер Сити – Манчестер Юнайтед 1:2

15 декабрь, 21:30 | "Этихад"

Гол: Гвардиол (36), Фернандеш (88-п), Диалло (90).

Манчестер Сити – Эдерсон, Матеуш Нунеш, Гвардиол, Рубен Диаш, Уокер, Гюндоган (Савиньо, 89), Доку (Грилиш, 77), Фоден, де Брюйне (Ковачич, 68), Бернарду Силва, Холанд.

Манчестер Юнайтед – Онана, Мартинес, Магуайр, де Лигт (Йоро, 79), Диогу Далот, Угарте, Бруну Фернандеш, Мазрауи (Антони, 78), Маунт (Майну, 14), Хейлунд (Зиркзе, 78), Диалло.

Огоҳлантириш: Уокер (40), Хейлунд (40).

Манчестер Сити

Йошко Гвардиол - 36'

Премьер-лига . 16-тур

15/12/2024, 21:30

2
:
1
Тугади

Манчестер Юнайтед

Бруну Фернандеш - 88', Амад Диало - 90'

Стадион: Etihad Stadium, 52788 томошабин

Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
36'  Йошко Гвардиол
40'  Кайл Уокер
68'  Кевин Де Брёйне (Матео Ковачич)
77'  Жереми Доку (Джек Грилиш)
89'  Илкай Гюндоган (Савио)
14'  Мэйсон Маунт (Кобби Мейну)
40'  Расмус Хойлунд
78'  Расмус Хойлунд (Джошуа Зиркзе)
78'  Нуссаир Мазрауи (Антони)
79'  Маттейс де Лигт (Лени Йоро)
88'  Бруну Фернандеш
90'  Амад Диало
90'  Лисандро Мартинес
90'  Амад Диало (Виктор Линделеф)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед" 2 ўйинлик мағлубиятли ўйиндан кейин дербида ғалабага эришмоқда. Ҳаааа дўстлар, Manchester is RED!

90+4. "Юнайтед" тўлиқлигича ҳимояда.

Ўйинга 5 дақиқа қўшилди.

Интернетда мемлар тарқалди: Антони тушгунча ҳисоб 1:0 эди, у тушганидан кейин 1:2.

90. ГООООООООООЛЛЛЛ!!! КАМБЕЕЕЕКККК!! Диалло ҳисобни ўзгартирмоқда!

89. Гвардиола бу мавсумда гол+пас тизимида очко ишламаган Савиньони майдонга ташлади.

88. ГООООООООЛЛЛЛ!! Бруну пенальтидан унумли фойдаланди!

Гвардиоланинг бу вазиятга реакцияси қизиқ бўлди. Амад йиқилиши билан у пенальти бўлишини билди.

86. ПЕНАЛЬТИ! "Сити" дарвозаси томон! Нунеш Амад Диаллони йиқитди!

84. Лисандронинг узатмасидан кейин Майну боши билан ноаниқ зарба йўллади.

81. Антони ўйинга креативлик бағишлади. Унинг чиройли пасидан кейин Диалло "Сити" жарима майдончаси ичига кирди. Унинг пасини Бруну тўхтата олмади. 

78. Фоденнинг зарбаси ноаниқ кетди.

76. Майдонда Холанд ҳам бор экан. Унинг ўйиндаги илк зарбасини Лисандро қайтарди

74. ЗАРБАААААААА!!! Бруну ҳисобни тенглаштириши керак бўлган вазиятга эга бўлди. Хойлунднинг суперпасидан кейин Эдерсон билан бирга бир вазиятга чиқиб борган Брунунинг зарбаси ноаниқ чиқди.

72. Хойлунд дарвоза томон югуриб кетаётганида оффсайд байроғи кўтарилди. Одатда ҳакамлар бундай вазиятларда зарбагача кутишарди...

68. Майдон четида Ковачични кўришим билан Кевин де Брюйненинг майдондан олинишини ҳис қилгандим. Шундай бўлди ҳам.

67. Ҳааааа, Кейин де Брюйне умуман тамом бўлибди. Бу прайм пайтидаги Кевин эмас.

64. ИЕЕЕЕ!!! Бу пенальти-ку! Диаш очиқчасига тўпга эмас, Хойлундга ўйнади. Энтони Тэйлорнинг бу қарорига умуман қўшилмаган бўлардим.

63. ЗАРБАААААА!! Ниҳоят, МЮда илк аниқ зарба. Диаллонинг боши билан йўллаган зарбасини Эдерсон майдондан ташқарига чиқариб юборди.

60. 1 соат ичида ҳам "Юнайтед" аниқ зарба йўллай олганича йўқ.

55. "Юнайтед" ҳужум уюштирди. Узоооооққ давом этган ҳужумни Брунунинг нўноқ узатмаси якунлади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- "Этихад"га қайтамиз. Футболчилар ҳам қайтишмоқда.

Танаффус!

45+4. ЗАРБААААААА! Фоденнинг зарбасини Онана қайтарди!

45+3. "Сити" жарима зарбасига эга бўлди. Кевин де Брюйненинг узатмаси эса трибуна томон учди.

Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

41. УХХХХХ!! Ҳисоб тенглашиши мумкин бўлганди. Бир қанча рикошетлар ҳосил қилган тўп Эдерсон дарвозасига кирмади ва бурчак зарбаси амалга ошириладиган бўлди.

40. Айнан Уокер ва Хойлунд огоҳлантирилди.

39, Майдонда жанжал. Уокер очиқчасига Хойлундни йиқитди.

36. ГОООООООООЛЛЛЛ!! Йошко Гвардиол ҳисобни очди! КДБ томонидан узатилган тўпни Йошко дарвозага жойлади. МЮ яна стандартдан гол қўйиб юбормоқда.

35. Хавфли вазият! Амад Диаллонинг зарбасини Диаш қайтариб қолди.

32. МЮда тезкор қарши ҳужум. Лисандро Мартинеснинг зарбасини Диаш қайтарди. Иккинчи темпдаги Угартенинг зарбаси эса анчагина ноаниқ кетди. Бу МЮнинг илк зарбаси бўлди.

26. ЗАРБАААААА!! Амад Диалло Эдерсон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб, яқин бурчакка бироз ноаниқ зарба йўллади. Бу ерда оффсайд ҳам қайд этилди.

23. УХХХХ!! "Сити" хавфли ҳужум уюштирди. Фоденнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдондан чиқиб кетди. Бурчак зарбасидан эса яна наф чиқмади.

21. Фоденнинг зарбаси ноаниқ кетди. Ҳа, айтганча, бу дарвоза томон илк зарба бўлди.

18. "Сити" узоқ вақт пас ўйнаб, позицион ҳужум уюштирди. Фоденнинг узатмасини Магуайр қайтариб юборди.

16. Жарима зарбаси унчалик хавфли кўриниш олмади. Узатилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди. Иккинчи темпда Гюндоганнинг узатмаси эса ноаниқ кетди. 

15. "Сити" "Юнайтед" жарима майдончаси яқинида стандарт вазиятга эга бўлди.

14. Маунт алмаштирилди. Майну майдонга тушди.

12. Ие! Маунт майдонда ўтириб олди. У жароҳат олганга ўхшамоқда. Катта эҳтимол билан у алмаштирилади.

10. Фернандешнинг узатмасидан кейин Далот чап қанотда тўпни эгаллаб олди ва жарима майдончасига оширди. Узатма анчагина ноаниқ чиқди.

6. Энди "Юнайтед" ҳужумда. Далотнинг узатмасини Эдерсон ушлаб олди.

5. КДБ ўнг қанотдан дарвоза ёнидаги Холанд томон тўпни узатди. Лисандро Мартинес тўпни бурчакка чиқариб юборди. Стандартдан "шаҳарликлар" ҳеч нима чиқара олишмади.

3. Ҳозирча томонлар пассив футбол билан ўйинни бошлашди. 

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга тушиб келишди. Нақадар гўзал атмосфера. Аура 1000 %.

- Ассалому алайкум, футбол мухлислари. "Этихад"да бугун дерби! Манчестер дербиси! Бугун Манчестер шаҳри 2025 йилнинг 5 апрелига қадар қайси рангга бўялишига биргаликда гувоҳ бўламиз. Матнли трансляцияни Сиз азиз мухлислар билан биргаликда Миржалол Норматов олиб боради.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика