UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  15 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  441 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2

Жейдон Санчо: "Тўғрисини айтсам, ёшлигимда Дидье Дрогба ва Фрэнк Лэмпард кумирларим эди" Янгиликлар

Жейдон Санчо: "Тўғрисини айтсам, ёшлигимда Дидье Дрогба ва Фрэнк Лэмпард кумирларим эди"

"Челси" сафига яқинда келиб қўшилган ярим ҳимоячи Жейдон Санчо бир қизиқ интервью берди.

"Челси" билан барча ҳужжатлар имзолангач, Санчо "аристократлар" афсоналари Дрогба ва Лэмпардни болаликдаги энг севимли футболчилари деб атади.

Умумий ҳисобда Дрогба ва Лэмпард "Челси" либосида 1 029 та ўйинда майдонга тушиб, 375 та гол урган ва 212 голли узатма берган. Шу тариқа, бу икковлон клуб тарихининг энг муваффақиятли даврларидан бирида бевосита иштирок этган ҳамда бир неча бор Премьер-лига ва ички кубокларда зафар қучган, шунингдек, Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси бош совринига ҳам эга чиқишган.

Эндиликда Санчо ўша машҳур дуэтнинг муваффақиятларини такрорлашга уриниб кўради.

"Бу ерда эканлигимдан жуда бахтлиман. Лондон - мен ўсган шаҳар ва бу ерга қайтишдан хурсандман.

Барчаси мураккаб эди ва трансфер ойнасининг охирги кунида ҳал бўлиши зарур эди. Бироқ барчаси кўнгилдагидек ўтди ва ваниҳоят бу амалга ошганидан жуда мамнунман.

"Челси" - бу буюк клуб. Биласизми, болалигимда Дидье Дрогба ва Фрэнк Лэмпард кумирларим бўлган. Энди эса худди улар каби шу клуб сафида тўп тепиш имкониятига эгаман. Бу ажойиб туйғу".


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика