UZ

Сўнгги янгиликлар

12:28Европа терма жамоаси афсонаси "Тоттенхэм" мураббийига айланди  0 12:11Бугунги ўйинлар: "Реал” ва “Барса” бу сафар Евролигада, А Серия, Лига 1’да баҳслар ва бошқалар  0 11:51МЮ ҳаммуассислари дербидан олдин Манчестерга учиб келди  2 11:24Полиция Винисиусга банан отган мухлисни қидирмоқда  3 10:53Лиам Росеньор: "Қўлни ювиш борасида алоҳида йиғилиш ўтказдим"  3 10:25Бруну фаолиятини Европанинг ТОП клубида давом эттириши мумкин  6 10:00"Реал" Винисиус ўрнига «Арсенал» ҳужумчисини олиши мумкин" — Defensa Central  12 09:32ЕЧЛнинг ўтган мавсумида ким қанча ишлаб олди?  2 09:06"Навбаҳор" яна икки нафар футболчи билан хайрлашди  6 08:41Аморим сабабли МЮ 200 миллион евро ишлатишни истамаган  3 08:14"Реал Мадрид"нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  6 07:52Ҳусанов рамзий терма жамоадан жой олди  4 07:25Мартин Боакенинг "Андижон"даги маоши маълум  13 04:00Баскетбол терма жамоасига чақирилган, балиқли майдонда тўп тепган ҳамда Жек Читтак мухлиси   1 03:07Испания Кубоги. "Барселона" "Расинг" тўсиғидан қийналиб ўтди, мезбонларнинг икки голи инобатга олинмади  43

Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"га имкон қолдирмади Янгиликлар

Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"га имкон қолдирмади

Суперлига 5-туридан ўрин олган "Нефтчи" ва "Пахтакор" ўртасидаги қолдирилган учрашув якунланди.

5-тур. Қолдирилган учрашув

"Нефтчи" – "Пахтакор" 0:2

1 июль. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 19:30

Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев

Қанот ҳакамлари: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин

Захира ҳаками: Акмал Раҳимов

VAR: Аҳрол Рисқуллаев

AVAR: Максим Нехочин

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Диёр Хотамқулов

Гол: 0:1 — 16, Достонбек Ҳамдамов, 0:2 — 40, Дониёр Абдуманнопов.

"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 2.Зоир Жўрабоев, 4.Боян Цигер, 7.Жасур Жалолиддинов, 9.Ҳусайн Норчаев (28.Беҳруз Облақулов, 64), 17.Санжар Қодирқулов, 20.Анвар Ғофуров (11.Жавоҳир Қаҳрамонов, 46), 21.Муҳсин Убайдуллаев, 55.Манучеҳр Сафаров (19.Мирзоҳид Ғофуров, 57), 70.Аббос Ғуломов (3.Жалолиддин Жумабоев, 75), 99.Нсунгуси Эффионг (77.Билолхон Тошмирзаев, 46).

Захира: 35.Санжар Қувватов, 8.Кетелин Карп, 14.Хуршид Мухторов, 18.Михай Роман.

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 8.Диёр Холматов, 10.Драган Черан, 17.Достонбек Ҳамдамов (2.Беҳруз Асқаров, 84), 22.Умар Адҳамзода, 27.Сардор Собирхўжаев (19.Суннатилла Поёнов, 88), 33.Дониёр Абдуманнопов (31.Муҳаммадали Усмонов, 63), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.

Захира: 35.Павел Павлюченко, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 18.Саидумархон Саиднуруллаев, 20.Дилшод Абдуллаев, 80.Беҳруз Ўктамов, 99.Аббос Эргашбоев.

Огоҳлантиришлар: Санжар Қодирқулов (4), Умар Адҳамзода (14), Диёр Холматов (60), Шаҳзод Азмиддинов (63).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90+4. Жалолиддиновнинг навбатдаги зарбаси яна ноаниқ кўриниш олди.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

87. Ҳакам қарорини ўзгартирди. Пенальти белгиланмади.

85. "Пахтакор" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Адҳамзода Тошмирзаевга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам ВАР мониторида вазиятни кўриб чиқмоқда.

83. Собирхўжаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

78. Холматовнинг жаримадан узатган тўпи Эргашевнинг қўлларига бориб тушди.

74. Ғуломов жароҳат олган кўринади, у тиббий ходимлар ёрдамида майдонни тарк этди.

72. "Нефтчи"нинг хавфли ҳужумини меҳмонлар қийинчилик билан қайтарди, қарши ҳужум эса Чераннинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

69. Жалолиддиновнинг жаримадан йўллаган зарбаси Азмиддиновга теккан ҳолда майдон ташқарисига чиқиб кетди.

63. Азмидинов қоидабузарлик учун огоҳлантирилди.

62. Жалолиддиновнинг жаримадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

60. Рақиб жамоанинг хавфли ҳужумини тўхтатиб қолгани учун Холматов огоҳлантирилди.

57. "Нефтчи" таркибида яна бир ҳужумчи майдонга туширилди: Ғофуров Сафаровни алмаштирди.

51. Норчаевнинг қанотдан узатган тўпини Назаров эгаллаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Тайм аввалида мезбонлар икки ўзгариш амалга оширди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

45. Хавфли вазият! Мезбонларнинг бурчакдан узатмаси Жўрабоевнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

43. Хавфли вазият! Черан рақиб ҳимоячиларининг палапартишлигидан унумли фойдалана олмади.

40. ГОЛ! Абдуманнопов чап қанотдан олдинга борди ва ҳимоячилар қуршовида бўлишига қарамай, ишончли ҳаракатлар билан "Нефтчи" дарвозасининг пастки бурчагини аниқ нишонга олди.

36. Норчаевнинг зарбаси йўлига Азмиддинов тўғаноқ бўлди.

32. Абдуманнопов Беллингемнинг Словакияга қарши ўйиндаги ҳаракатини такрорлашга ҳаракат қилди, аммо унинг уриниши унчалик муваффақиятли чиқмади.

30. Хавфли вазият! Эффионг жуда яқин масофадан рақиб дарвозасини ишғол қила олмади, Назаровдан сейв!

25. Жалолиддиновнинг жаримадан узатмасини ҳимоячиларга ёрдамга келган Черан қайтарди.

22. Хавфли вазият! Мезбонларнинг тезкор ҳужуми Норчаевнинг зарбаси билан якунланди. Ҳусайннинг зарбаси рекошет ҳосил қилиб, дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди. 

16. ГОЛ! Адҳамзоданинг ажойиб ҳаракатларидан сўнг рақиб посбонидан қайтган тўпни Ҳамдамов дарвозага жойлаб қўйди.

14. Адҳамзода чап қанотда рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

12. Қодирқуловнинг олис масофадан йўллаган зарбаси кучли чиқмагани боис Назаров учун қийинчилик туғдирмади.

11. "Пахтакор" стандарт вазият ишлаб олди, Ҳамдамовнинг узатмасини ҳимоячилар бартараф этишди.

10. "Пахтакор" кетма-кет икки маротаба бурчак зарбаси ишлаб олди. Иккала вазият ҳам мезбонлар томонидан бартараф этилди.

4. Санжар Қодирқулов рақиб футболчисига нисбатан қоидабузарлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

1. Учрашув бошланди. "Нефтчи" яшил-оқ, "Пахтакор" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика