UZ

Сўнгги янгиликлар

18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   3 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  9 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  12 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  7 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  6 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0

"Қизилқум" "Сурхон"ни мағлуб этди ва яна пешқадам бўлиб олди Янгиликлар

"Қизилқум" "Сурхон"ни мағлуб этди ва яна пешқадам бўлиб олди

Бугун Суперлиганинг 2-турига якун ясалди.

Турни "Қизилқум" - "Сурхон" баҳси тугатиб берди. Унда Жамшид Саидов бошчилигидаги навоийликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва турнир жадвалида биринчи ўринга қайтишди.

Суперлига

2-тур, 11.03.2024

Қарши, "Марказий" стадион. 18:30

"Қизилқум" - "Сурхон" 2:1

Голлар: Г.Куҳианидзе (Ф.Жуманқўзиев) 23, А.Шулая 44 (пен.) - Ж.Абдусаломов 70 (пен.)

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев.

Қанот ҳакамлари: Акмал Ғиёсов, Фарҳод Усмонов.

Захира ҳаками: Равшан Абдувоҳидов.

ВАР ҳаками: Фирдавс Норсафаров.

АВАР ҳаками: Зилола Раҳматова.

Назоратчи: Виктор Серазитдинов.

Комиссар: Шерзод Ражабов.

"Қизилқум": 12.Робертс Озолс, 8.Гиорги Куҳианидзе (4.Илҳомжон Ваҳобов, 78), 11.Акаки Шулая, 13.Николай Тарасов, 22.Шаҳзодбек Раҳматуллаев (79.Диёр Рахматиллоев, 73), 23.Самандар Шукуруллаев, 25.Азизбек Усмонов, 27.Шаҳбоз Жўрабеков, 37.Шерзод Файзиев (7.Даврон Анваров, 73), 71.Жамолиддин Убайдуллаев, 77.Файзуллобек Жуманқўзиев (29.Салоҳиддин Турсунов, 81).

Захира: 1.Хумоюншох Сайётов, 9.Хумоюн Абдуалимов, 24.Абдуҳолиқ Турсунов, 28.Акмалжонов Музаффаров, 99.Асадбек Асадов.

"Сурхон": 1.Артём Потапов, 2.Бобур Асқаров, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 7.Достон Турсунов, 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 9.Улуғбек Ҳошимов, 15.Диёр Рамазонов, 17.Жаҳонгир Абдусаломов, 19.Муҳаммад Али Абдураҳмонов (77.Асадбек Каримов, 59), 27.Асилбек Жумаев, 99.Камрон Сайдазимов (66.Беҳруз Шайдулов, 59).

Захира: 16.Дилшод Йўлдошев, 86.Даврон Мерганов, 4.Нодирхон Неъматхонов, 5.Азиз Пирмуҳаммадов 14.Сарвар Абдуҳамидов, 20.Сардор Маҳмудов, 55.Шоҳжаҳон Султонмуродов.

Қизилқум

Гиорги Кухианидзе - 23', Акаки Шулая - 44'

Суперлига. 2-тур

11/03/2024, 18:30

1
:
2
Тугади

Сурхон

Жаҳонгир Абдусаломов - 70'

45'
90'
23'  Гиорги Кухианидзе
23'  Файзуллобек Жуманқўзиев
44'  Акаки Шулая
73'  Шерзод Файзиев (Даврон Анваров)
73'  Шаҳзод Раҳматуллаев (Диёр Раҳматиллоев)
78'  Гиорги Кухианидзе (Илҳом Ваҳобов)
81'  Файзуллобек Жуманқўзиев (Салоҳиддин Турсунов)
59'  Камрон Саидазимов (Беҳруз Шайдулов)
59'  Муҳаммадали Абдураҳмонов (Асадбек Каримов)
70'  Жаҳонгир Абдусаломов

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. "Қизилқум" жадвалда яна пешқадам.

90+4 - "Сурхон" охирги дақиқаларда босим ўтказишга уринмоқда.

Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

81 - "Қизилқум"да Ф.Жуманқўзиев ўрнига С.Турсунов туширилди.

78 - "Қизилқум"да Куҳианидзе ўрнига И.Ваҳобов тушди.

73 - "Қизилқум"да ўзгаришлар: Ш.Файзиев ўрнига Д.Анваров, Ш.Раҳматуллаев ўрнига эса Д.Раҳматиллоев туширилди.

72 - Б.Асқаровнинг бош билан берган зарбасини Робертс Озолс ушлаб олди.

70 - ГОООООЛЛЛЛЛ!!! Жаҳонгир Абдусаломов пенальтидан ҳисобни қисқартирди - 2:1.

68 - Шавкат Насибуллаев ВАРдагиларни эшитмоқда. "Сурхон" пенальти тепиши мумкин. Пенальти қўйилди, Жўрабеков Каримовни йиқитди.

64 - Акаки Шулая жароҳат олиб ётибди.

60 - Зарбаа, Куҳианидзенинг хавфли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

59 - "Сурхон"да ўзгаришлар: Сайдазимов ўрнига Б.Шайдулов, М.Абдураҳмонов ўрнига А.Каримов тушди.

49 - С.Ҳамиджоновнинг зарбаси ноаниқ, термизликлар иккинчи бўлимни фаол бошлашди, бошқа илож ҳам йўқ.

46 - Абдураҳмоновнинг зарбаси ноаниқ.

Иккинчи бўлимга старт берилди.

"Қизилқум"нинг иккинчи голи >>> ГОЛ

Танаффус! Навоийликлар ишончли ҳисоб билан кийиниш хонасига йўл олишмоқда.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

"Қизилқум"нинг биринчи голини телеграм каналимизда томоша қилишингиз мумкин >>> ГОЛ

44 - ГОООООЛЛЛЛЛ!!! Акаки Шулая 11 метрликдан жамоасининг иккинчи голини киритди.

43 - Пенальти. Юқоридаги эпизодда тўп Б.Асқаровнинг елкасига эмас, қўлига теккан экан. Пенальти, "Сурхон" дарвозасига. Тўп ёнида Шулая.

41 - ВАР ҳаками Фирдавс Норсафаров Насибуллаевни ВАРга чақирди.

40 - Хавфли вазият, бурчакдан узатилган тўп Бобур Асқаровнинг елкасидан "Сурхон" дарвозасига борди, Потапов ушлаб олди тўпни.

31 - Убайдуллаевнинг пасидан кейин Жуманқўзиевнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ.

23 - ГОООООЛЛЛЛЛ!!! Мезбонлар ҳисобни очишмоқда, Гиорги Куҳианидзе бу турда ҳам гол урди. Потапов иккинчи ўйиндир-ки қўпол хатога йўл қўйиб дарвозасига гол олиб келмоқда. "Сурхон" посбонига нима бўлди бу мавсум?

20 - Зарбааа, Шулаянинг пасидан кейин Жуманқўзиевдан зарба ва бироз ноаниқ.

18 - Зарбаа, Ш.Жўрабековнинг жаримадан тепган тўпи Потаповнинг ўзига борди.

12 - Тўп учун ҳаводаги курашда А.Жумаев кичик жароҳат олди.

8 - Ш.Жўрабековнинг зарбаси қўшни маҳаллага учиб кетди)

6 - Дастлабки турда "Пахтакор"дан йирик ҳисобда енгилган "Сурхон" ўйинни фаолроқ бошлади.

1 - Зарба, ўйиндаги биринчи зарбани навоийликлар вингери Акаки Шулая 30 метрлардан берди, бироз ноаниқ.

Шавкат Насибуллаев хуштагини чалди ва ўйинни бошлаб берди.

Бугунги ўйин Қаршидаги "Марказий" стадионда бўлиб ўтмоқда. Жамоалар аллақачон майдонга тушиб келишди.

Ассалом алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Муборак Рамазон ойининг илк кунида сизлар учун "Қизилқум" - "Сурхон" учрашувидан матнли трансляцияни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика