UZ

Сўнгги янгиликлар

12:39Улуғбек Бакаев "Бухоро"даги фаолиятини давом эттирадими?  0 12:12"Ямаль Мессидан яхшироқ". "Барселона" собиқ футболчиси ҳайратланарли баёнот билан чиқди  6 11:46МЮ "Вулверхэмптон" голеадори учун 62,5 млн фунт тўлашга тайёр  0 11:19Франция хорижда ўйнаётган энг яхши футболчисини аниқлайди. Номзодлар ичида Мбаппедан ташқари яна кимлар бор?  10 10:50ПСЖ етакчиси «Арсенал»га қарши жавоб учрашувида майдонга тушмаслиги мумкин  15 10:23Кевин Де Брюйнега асосий даъвогар жамоа маълум  2 09:48«Барселона» «Байер» етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 09:40Рубен Аморим кечаги йирик ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:14Ҳусановнинг агенти «Барселона»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  26 08:50«Ал Ҳилол» мураббийи истеъфога чиқарилди  2 08:24Эрон чемпионати. Яхшибоев ва Юсупов жамоалари дуранг ўйнади  0 07:50Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  8 06:40Конференциялар лигаси. "Челси" сафарда "Юргорден" дарвозасига 4 та гол урди, "Бетис" эса "Фиорентина"ни мағлуб этди  3 06:30Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Атлетик" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Тоттенхем" эса "Буде-Глимт"ни мағлуб этди  35 02:10Конференциялар лигаси. "Челси" финал масаласини деярли ҳал қилди, "Бетис" "Фиорентина"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  3

"Қизилқум" "Сурхон"ни мағлуб этди ва яна пешқадам бўлиб олди Янгиликлар

"Қизилқум" "Сурхон"ни мағлуб этди ва яна пешқадам бўлиб олди

Бугун Суперлиганинг 2-турига якун ясалди.

Турни "Қизилқум" - "Сурхон" баҳси тугатиб берди. Унда Жамшид Саидов бошчилигидаги навоийликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва турнир жадвалида биринчи ўринга қайтишди.

Суперлига

2-тур, 11.03.2024

Қарши, "Марказий" стадион. 18:30

"Қизилқум" - "Сурхон" 2:1

Голлар: Г.Куҳианидзе (Ф.Жуманқўзиев) 23, А.Шулая 44 (пен.) - Ж.Абдусаломов 70 (пен.)

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев.

Қанот ҳакамлари: Акмал Ғиёсов, Фарҳод Усмонов.

Захира ҳаками: Равшан Абдувоҳидов.

ВАР ҳаками: Фирдавс Норсафаров.

АВАР ҳаками: Зилола Раҳматова.

Назоратчи: Виктор Серазитдинов.

Комиссар: Шерзод Ражабов.

"Қизилқум": 12.Робертс Озолс, 8.Гиорги Куҳианидзе (4.Илҳомжон Ваҳобов, 78), 11.Акаки Шулая, 13.Николай Тарасов, 22.Шаҳзодбек Раҳматуллаев (79.Диёр Рахматиллоев, 73), 23.Самандар Шукуруллаев, 25.Азизбек Усмонов, 27.Шаҳбоз Жўрабеков, 37.Шерзод Файзиев (7.Даврон Анваров, 73), 71.Жамолиддин Убайдуллаев, 77.Файзуллобек Жуманқўзиев (29.Салоҳиддин Турсунов, 81).

Захира: 1.Хумоюншох Сайётов, 9.Хумоюн Абдуалимов, 24.Абдуҳолиқ Турсунов, 28.Акмалжонов Музаффаров, 99.Асадбек Асадов.

"Сурхон": 1.Артём Потапов, 2.Бобур Асқаров, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 7.Достон Турсунов, 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 9.Улуғбек Ҳошимов, 15.Диёр Рамазонов, 17.Жаҳонгир Абдусаломов, 19.Муҳаммад Али Абдураҳмонов (77.Асадбек Каримов, 59), 27.Асилбек Жумаев, 99.Камрон Сайдазимов (66.Беҳруз Шайдулов, 59).

Захира: 16.Дилшод Йўлдошев, 86.Даврон Мерганов, 4.Нодирхон Неъматхонов, 5.Азиз Пирмуҳаммадов 14.Сарвар Абдуҳамидов, 20.Сардор Маҳмудов, 55.Шоҳжаҳон Султонмуродов.

Қизилқум

Гиорги Кухианидзе - 23', Акаки Шулая - 44'

Суперлига. 2-тур

11/03/2024, 18:30

1
:
2
Тугади

Сурхон

Жаҳонгир Абдусаломов - 70'

45'
90'
23'  Гиорги Кухианидзе
23'  Файзуллобек Жуманқўзиев
44'  Акаки Шулая
73'  Шерзод Файзиев (Даврон Анваров)
73'  Шаҳзод Раҳматуллаев (Диёр Раҳматиллоев)
78'  Гиорги Кухианидзе (Илҳом Ваҳобов)
81'  Файзуллобек Жуманқўзиев (Салоҳиддин Турсунов)
59'  Камрон Саидазимов (Беҳруз Шайдулов)
59'  Муҳаммадали Абдураҳмонов (Асадбек Каримов)
70'  Жаҳонгир Абдусаломов

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. "Қизилқум" жадвалда яна пешқадам.

90+4 - "Сурхон" охирги дақиқаларда босим ўтказишга уринмоқда.

Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

81 - "Қизилқум"да Ф.Жуманқўзиев ўрнига С.Турсунов туширилди.

78 - "Қизилқум"да Куҳианидзе ўрнига И.Ваҳобов тушди.

73 - "Қизилқум"да ўзгаришлар: Ш.Файзиев ўрнига Д.Анваров, Ш.Раҳматуллаев ўрнига эса Д.Раҳматиллоев туширилди.

72 - Б.Асқаровнинг бош билан берган зарбасини Робертс Озолс ушлаб олди.

70 - ГОООООЛЛЛЛЛ!!! Жаҳонгир Абдусаломов пенальтидан ҳисобни қисқартирди - 2:1.

68 - Шавкат Насибуллаев ВАРдагиларни эшитмоқда. "Сурхон" пенальти тепиши мумкин. Пенальти қўйилди, Жўрабеков Каримовни йиқитди.

64 - Акаки Шулая жароҳат олиб ётибди.

60 - Зарбаа, Куҳианидзенинг хавфли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

59 - "Сурхон"да ўзгаришлар: Сайдазимов ўрнига Б.Шайдулов, М.Абдураҳмонов ўрнига А.Каримов тушди.

49 - С.Ҳамиджоновнинг зарбаси ноаниқ, термизликлар иккинчи бўлимни фаол бошлашди, бошқа илож ҳам йўқ.

46 - Абдураҳмоновнинг зарбаси ноаниқ.

Иккинчи бўлимга старт берилди.

"Қизилқум"нинг иккинчи голи >>> ГОЛ

Танаффус! Навоийликлар ишончли ҳисоб билан кийиниш хонасига йўл олишмоқда.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

"Қизилқум"нинг биринчи голини телеграм каналимизда томоша қилишингиз мумкин >>> ГОЛ

44 - ГОООООЛЛЛЛЛ!!! Акаки Шулая 11 метрликдан жамоасининг иккинчи голини киритди.

43 - Пенальти. Юқоридаги эпизодда тўп Б.Асқаровнинг елкасига эмас, қўлига теккан экан. Пенальти, "Сурхон" дарвозасига. Тўп ёнида Шулая.

41 - ВАР ҳаками Фирдавс Норсафаров Насибуллаевни ВАРга чақирди.

40 - Хавфли вазият, бурчакдан узатилган тўп Бобур Асқаровнинг елкасидан "Сурхон" дарвозасига борди, Потапов ушлаб олди тўпни.

31 - Убайдуллаевнинг пасидан кейин Жуманқўзиевнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ.

23 - ГОООООЛЛЛЛЛ!!! Мезбонлар ҳисобни очишмоқда, Гиорги Куҳианидзе бу турда ҳам гол урди. Потапов иккинчи ўйиндир-ки қўпол хатога йўл қўйиб дарвозасига гол олиб келмоқда. "Сурхон" посбонига нима бўлди бу мавсум?

20 - Зарбааа, Шулаянинг пасидан кейин Жуманқўзиевдан зарба ва бироз ноаниқ.

18 - Зарбаа, Ш.Жўрабековнинг жаримадан тепган тўпи Потаповнинг ўзига борди.

12 - Тўп учун ҳаводаги курашда А.Жумаев кичик жароҳат олди.

8 - Ш.Жўрабековнинг зарбаси қўшни маҳаллага учиб кетди)

6 - Дастлабки турда "Пахтакор"дан йирик ҳисобда енгилган "Сурхон" ўйинни фаолроқ бошлади.

1 - Зарба, ўйиндаги биринчи зарбани навоийликлар вингери Акаки Шулая 30 метрлардан берди, бироз ноаниқ.

Шавкат Насибуллаев хуштагини чалди ва ўйинни бошлаб берди.

Бугунги ўйин Қаршидаги "Марказий" стадионда бўлиб ўтмоқда. Жамоалар аллақачон майдонга тушиб келишди.

Ассалом алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Муборак Рамазон ойининг илк кунида сизлар учун "Қизилқум" - "Сурхон" учрашувидан матнли трансляцияни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика