UZ

Сўнгги янгиликлар

23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  6 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  368 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0

Расман: ОКМК япониялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади Янгиликлар

Расман: ОКМК япониялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади

Ариҳиро Сентоку — ОКМК футболчиси.

Олмалиқнинг ОКМК клуби жамоада бир неча кундан бери кўрикдан ўтаётган япониялик футболчи билан шартнома имзолаганини маълум қилди.  Ариҳиро Сентоку янги мавсумдан олмалиқликлар сафида ҳаракат қилади.

"Трансфер ойнаси ёпилишига саноқли онлар қолишига қарамай Олмалиқ клуби селекция ишларини жадаллик билан давом эттирмоқда.

Жамоамизнинг Туркиядаги йиғинида 25 ёшли япониялик Ариҳиро Сентоку кўрикдан ўтди ва унинг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келди. 1998-йил 12-декабрда Япониянинг Фукуока шаҳрида таваллуд топган Ариҳиро Сентоку "кончилар"нинг расман футболчисига айланди ва томонлар ўртасида 3 йиллик шартнома имзоланди.

ОКМКнинг янги легионери фаолияти давомида «Ком», «Подгоритса», «Искра», «Рудар» (барчаси Черногория), «Воздоватс» (Сербия) каби клубларда тўп тепган. Шунингдек, ярим ҳимоячи бутун фаолияти давомида 176 та ўйинда майдонга тушиб 18 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган", -дейилади ОКМК берган расмий хабарда.

ОКМК сафида япониялик футболчи кўрикдан ўтмоқда

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика