36 ёшли Яя Туре Англияда ўйнашни хоҳламоқда
14 ноя 2019 16:21
Янгиликлар
36 ёшли Яя Туре Англияда ўйнашни хоҳламоқда
"Манчестер Сити" собиқ ярим ҳимоячиси Яя Туре Англияга қайтишга қарши эмас.
Футболчи ҳозирда Хитойнинг "Циндао" клубида ўйнамоқда.
- Яна Англияда ўйнашни хоҳлайман, аммо менинг хоҳишим ким мени ўз жамоасига таклиф қилишига боғлиқ.
Мен ўзимни реклама қилишни хоҳламайман ва ўз хизматларимни таклиф этмайман, аммо Англияда ўйнаш учун яна бир имконият хоҳлардим, - дейди Яя Туре.
Эслатиб ўтамиз, Яя ёзда Хитойнинг 2-дивизионида иштирок этаётган "Циндао Хуанхай" клуби Яя Туре билан шартнома имзолаган эди.
Фикрлар