UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  0 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  1 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  2 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  2 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  3 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  2 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  3 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  3 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  21 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0

Дарвозани "қуруқ" сақлаган посбон, марказий учрашувда ғолиб бўлган мураббий, "2+1" натижа қайд этган футболчи — Суперлигада 29-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

Дарвозани "қуруқ" сақлаган посбон, марказий учрашувда ғолиб бўлган мураббий, "2+1" натижа қайд этган футболчи — Суперлигада 29-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 29-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра, 29-турнинг энг яхши дарвозабони – Абдумавлон Абдужалилов ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" бу тур Зоминда "Сўғдиёна" меҳмони бўлиб, ортга 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Ушбу муваффақиятда "қалдирғочлар" дарвозабони Абдумавлон Абдужалиловнинг ўрни беқиёс. У учрашув мобайнида бир қатор жиддий сэйвларни амалга ошириб, дарвозани "қуруқ" сақлади ва ғалабада муносиб ҳисса қўшди. Championat.asia ижодкорлари айнан "Бунёдкор" посбони Абдужалиловни тур дарвозабони деб топди. 


Championat.asia сайти талқинида 29-турнинг энг яхши мураббийи – Камолиддин Тожиев ("Пахтакор")

"Пахтакор" ушбу турда "Насаф" билан баҳс юритиб, ўзи учун муҳим ғалабага эришди (1:0). Камолиддин Тожиев баҳс учун тўғри таркибни танлади ва ҳимояни ҳам мустаҳкам тута олди. Шундай қилиб, шогирдлари мазмунли ўйин кўрсатган "шерлар" устози Тожиев Championat.asia ходимлари томонидан тур мураббийи бўлишга лойиқ кўрилди.


Championat.asia сайти талқинига кўра, 29-турнинг энг яхши футболчиси – Алишер Одилов ("Нефтчи")

"Нефтчи" ушбу турда "Қизилқум"ни йирик ҳисобда (4:1) енгиб, 24 йил деганда чемпионликка етишди. Бунда фарғоналиклар вингерининг 2 та голи ва 1 та голли узатмаси муҳим ўрин тутди. Учрашув шунчаки Одиловнинг бенифисига айланиб кетди. 19 дақиқада дубль қилишга улгурган вингер учинчи голда ассистент вазифасини ҳам бажарди. Championat.asia ижодкорлари бир овоздан 24 ёшли футболчини турнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этди.  


Championat.asia сайти талқинида 29-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Имеда Ашортиа ("Бунёдкор")

Юқорида ёзиб ўтганимиздек, "Бунёдкор" бу турда "Сўғдиёна"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Меҳмонларнинг грузиялик футболчиси 60-дақиқада олис масофадан чап оёқда дарвозанинг тўққизлигини нишонга олди — рақиб посбони зарбани бартараф этишда шунчаки ожиз қолди. Шу тариқа, тажрибали ўйинчи турнинг энг чиройли голи муаллифи деб топилди.



Рейтинг: +5   

Фикрлар

   
25 ноя 19:11:21
Тохир
Абдумавлон сизга рахмат.
Бунёдкорни ютукларида сизнинг хиссангиз катта.
Кугусида сизга омад тилайман.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика