Гиорги Никабадзенинг "Нефтчи"га ўтиши кутилмоқда
20 июл 2023 22:27
Янгиликлар
Гиорги Никабадзенинг "Нефтчи"га ўтиши кутилмоқда
Фарғонанинг "Нефтчи" клубига давралар оралиғида янги легионер келиши кутилмоқда.
Championat.asia сайтига маълум бўлишича, водий клуби жамоани тарк этган Тома Табатадзе ўрнини бошқа бир грузиялик марказий ҳужумчи Гиорги Никабадзе билан тўлдиради.
32 ёшли футболчи фаолияти давомида "Банга", "Гурия", "Телави", "Динамо Батуми" каби клубларда ўйнаган. Унинг сўнгги жамоаси "Самгурали" ҳисобланади.
Аввалроқ "Нефтчи"нинг Мурод Бобожонов билан хайрлашгани ҳақида хабар берилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар